28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:57
Иқтисодиёт 👁 253

Президент Фармони аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратмоқда

Президент Фармони аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратмоқда

Ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат кўмагини бериш тартибини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи Президент Фармони қабул қилинган эди.

2022 йил 30 декабрда қабул қилинган “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ушбу Фармонга кўра эндиликда Республика туман ва шаҳарлари иқтисодий аҳволи ва салоҳиятидан келиб чиқиб, 2023 йил 1 январдан 5 та тоифага ажратилди. Ҳар уч йилда Давлат бюджети параметрларини шакллантириш жараёнида туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси Қарорига кўра уларнинг тоифалари ўзгартириб борилади.

Фармонга мувофиқ туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, субсидиялар ажратилади ва уларни қўллаб-қувватлашнинг бошқа чоралари қўлланилади.

Асосий кўрсаткичларига кўра 4-тоифага киритилган Амударё туманида ҳам Фармон ижроси юзасидан муайян ишлар олиб борилмоқда.

Маълумки, мазкур Фармонда 4-тоифага кирган туманлардаги рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун айланмадан олинадиган солиқнинг базавий ставкаси 3 фоиз этиб белгиланади. Аҳолига, тадбиркорлик субъектларига оширилган миқдорда субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

Туман марказида самарали фаолият юритиб келаётган “Тамара текстиль” масъулияти чекланган жамияти яратилаётган бунингдек имкониятлардан унумли фойдаланишга интилмоқда. Айни кунда корхонада тикилаётган турли фасондаги, турли ёшдаги эркак ва аёллар, болалар кийимлари Республикамизнинг барча ҳудудларидаги бозорларда харидоргир бўлмоқда.

Корхона маҳсулотлари Туркия давлатида ҳам сотилаётгани бу ерда ишга ижодий ёндашув натижасида харидорлар талаб ва эҳтиёжларига яраша кийимлар тикилаётганини кўрсатади.

Яқин кунларда корхона раҳбари Тамара Юсупова яна 50 нафар ишсиз, чеварликка қизиқадиган аёл-қизларни иш билан таъминлашни режалаштираяпти. Бунинг учун корхонага яратилган янги ишчи ўринлари сонига қараб, уларга фаолият бошлашлари учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар сотиб олиш учун субсидия ажратилади.

Юқоридаги Фармон билан нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки аҳолига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар бериш кўзда тутилган. Қангли овулидаги кам таъминланган, ишсиз 25 нафар фуқаронинг ҳаётига ҳам мазкур Фармон ижроси қувонч олиб кирди.

Улар аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан овулдаги ҳоким ёрдамчиси Карамаддин Эшманов кўмагида ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативилари устав фондига улуш сифатида киритиладиган субсидия асосида ўз-ўзини банд қилган фуқаролар сафига қўшилдилар ва ҳар бирига 3 тадан эчки тарқатилди.

Республикамиз ҳудудидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, кам таъминланган оилаларни манзилли қўллаб-қувватлашдаги янгича ёндошув аҳоли турмуши фаровонлашувига хизмат қилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026