ЭЛ ХИЗМАТИГА КАМАРБАСТА
Туманимизда фаолият бошлаган овул, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўз зиммаларидаги масъулиятли ва долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқдалар.
Туманимизнинг чекка ҳудуди бўлган Қумёп маҳалласида 714 та хонадонда 4653 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Маҳалла хотин-қизлар фаоли Роза Қонарбоева ва йиғин масъуллари йил бошида ўтказган хатлов натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож 93 нафар аёллар 3-босқич “Аёллар дафтари”га киритилди. Уларнинг 33 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож, 9 нафари ишсиз, тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор, 15 нафари боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд аёллар, 17 нафари ногиронлиги бўлган аёллар, 2 нафари уй-жойга муҳтож аёллар, 17 нафари қарамоғида ногирон фарзандлари бор эҳтиёжманд аёллар сифатида алоҳида-алоҳида ажратиб дафтарга қайд этилди ва мунтазам хабар олинаяпти ҳамда моддий қўллаб-қувватланаяпти. 3 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди, 6 нафар аёл имтиёзли кредит эвазига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди ва ўзини ўзи банд қилди, 6 нафар аёл ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб қилинди.
Маҳалла тинч-осойишталигига эришиш, ўзаро дўстона қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, оилаларнинг мустаҳкамлигига эришиш мақсадида турли маънавий-маданий тадбирлар ўтказилаяпти.
Кейинги йилларда тўй-маросимларнинг ортиқча сарф-харажатлар билан ўтказилаётгани, дабдабабозлик, исрофгарчиликка йўл қўйилаётгани бу борада аҳоли орасида жиддий тарғибот олиб боришни тақозо этмоқда. Шундан келиб чиқиб, Р.Қонарбоева маҳалла нуронийлари иштирокида ибратли ишларни амалга ошираяпти. Соғлом турмуш тарзи, оилаларни мустаҳкамлаш кенг тарғиб этилаётгани натижасида оилавий ажримлар содир бўлмади.
Маҳалла фаоллари Г.Назарова, М.Яхшимовалар ва ҳудуддаги улкан ҳаётий тажрибага эга нуроний онахонлар Розахон опага кўмакдош бўлишаяпти.
Қумёп маҳалласига Чимбой туманидан келин бўлган, миллати қозоқ бўлса-да, маҳаллада яшовчи аҳолининг катта ёшлиларига қиз, кичик ёшдагиларга опа, чеча бўлиб, эл бўлиб кетган олий маълумотли ўқитувчи мутахассислигига эга Р.Қонарбоеванинг ҳали маҳаллада амалга оширишни режалаштираётган ишлари кўп. Ҳаракатда – баракат, дейди халқимиз.
Ҳа, интилган кам бўлмайди. Биз Роза Қонарбаеванинг эл хизматига камарбаста бўлиб юраверишини тилаб қоламиз.
Севара Исмоилова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶