28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 14:09
Иқтисодиёт 👁 365

Қипчоқ овулида ҳоким ёрдамчиси аҳолига ҳисобот берди

Қипчоқ овулида ҳоким ёрдамчиси аҳолига ҳисобот берди

24 январь куни Амударё тумани 1-сектор ҳудудидаги Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси сифатида ўз иш фаолияти олиб бораётган Маъмуржон Темирбоев овул вакилларига ўтган 2022 йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда 2023 йилга мўлжалланган режалари ҳусусида ҳисобот берди.

Йиғилишда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Корақалпоғистон Республикаси бошқармаси бош юрисконсульти Айдос Сейткамалов ҳамда Мурожаатлар билан ишлаш буйича бўлим бошлиғи Бердах Умирбаев, Амударё тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази директори Сирож Ўразматовлар иштирок этишди.

Ҳоким ёрдамчиси ўтган 2022 йил давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида салмоқли ишларни амалга оширди.

Жумладан, 635 та хонадонда истиқомат қилувчи 3764 нафар аҳоли орасидан ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, доимий даромад манбаига эга бўлган, аммо қўшимча даромад топишни истаётган оилалар аниқланди. Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 56 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилди.

Шунингдек, доимий даромад манбаига эга лекин қўшимча даромад топиш истагидаги фуқароларнинг 5 нафари иссиқхона, 17 нафари тикувчилик, 4 нафари асаларичилик, 3 нафари паррандачилик, 6 нафари чорвачилик, 21 нафари хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишди. Ундан ташқари, 11 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга субсидия ажратилди.

Умуман олганда, ҳоким ёрдамчиси томонидан 2022 йил давомида Қипчоқ овули ҳудудида катта ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, 14 та янги тадбиркорлик субъектлари барпо этилди, 120 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Ушбу фуқароларнинг ўртача ойлик даромадлари эса 1,5-2 млн. сўмни ташкил этмоқда.

Йиғилиш давомида ҳоким ёрдамчиси Маъмуржон Темирбоев Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида 2023 йил давомида амалга ошириладиган режалар билан ҳам таништириб ўтди.

Таъкидланганидек, маҳалладаги иқтисодий ҳолат, шу жумладан, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромад манбалари, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатлари ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилишлари ва эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш давом эттирилади. Ер майдонларда боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш орқали экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экиш кўпайтирилади ҳамда аҳолининг кенг қатламлари томонидан ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизими яратилади.

Шунингдек, 2023 йил якунига қадар 135 нафар фуқарони доимий ишга жойлаштириш, 140 нафар фуқаронинг ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашиш, ер ажратиш ҳисобига 50 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш, овулнинг ички кўчаларига 40 та янги симёғоч, 60 та тунги чироқлар ўрнатиш, 2 та ижтимоий соҳа объектларининг ишга туширилишига кўмак бериш кўзда тутилмоқда.

Йиғилиш давомида аҳоли вакиллари ҳоким ёрдамчисига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олишди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026