12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:30
Саломатлик 👁 517

Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг олдини олишга бағишланган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг олдини олишга бағишланган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли инфекциялар кириб келиши, тарқалишининг олдини олиш мақсадида Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 сентябдаги “Республикада COVID-19 пандемияси даврида грипп ва ўткир респиратор инфекциялар бўйича 2022-2023 йиллар мавсумида халқ орасида эпидемиологик асойишталикни таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳам Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими қошида туманда грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг аҳоли ўртасида эпидемия тарзида тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича штаб ташкил қилиниб, улар томонидан эпидемиологик вазиятнинг ривожланиши бўйича кундалик мониторинг юритилмоқда.

Ундан ташқари, бўлим томонидан барча даволаш-профилактика муссасаларида ва эпидемиологик аҳамиятга эга бўлган бошқа обьектларда профилактик, чеклов ва эпидемияга қарши чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича ўрнатилган тартибда назорат йўлга қўйилиб, грипп касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.

25 январь куни Амударё туманининг Гулзор маҳалласи ҳудудидаги 40-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам мана шундай учрашув ўтказилиб, ходимлар учун тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Бўлимнинг олий тоифали эпидемиолог врачи Мирзабек Аманкулов Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан 2022-2023 йиллар мавсуми олдидан грипп касаллигига қарши эмланиши лозим бўлган контингентлар аниқланиб, грипп касаллигига қарши 16 минг 918 доза профилактик вакцина олиб келинганини, вакциналар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктларига тарқатилганини таъкидлаб ўтди. Ушбу вакциналар билан 4 минг 147 нафар мактаб ўқитувчилари, 1300 нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари, 1886 нафар тиббиёт ходимлари, 9585 нафар давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи болалар грипп касаллигига қарши тўлиқ эмланган.

Шунингдек, грипп ва ўткир респиратор инфекцияси касалликларига гумон қилинган беморлар аниқланганда, уларга даволаш-профилактика муассасалари томонидан малакали тиббий ёрдамлар кўрсатилиб, тез ёрдам хизмати узлуксиз равишда хизмат кўрсатаётгани, дори-дармонлар ва вирусга карши препаратлар заҳираси яратилгани таъкидланди.

Қолаверса, ходимлар грипп вирусини юқтирган одамда кузатиладиган ҳолатлар билан ҳам таништирилди. Қайд этилганидек, касаллик тўсатдан бошланганда ҳарорат 38-40 даражагача кўтарилади, қувватсизлик, бош оғриши ва мушакларда, кўз олмаларини босганда ва улар ҳаракатланганда оғриқлар, томоқ қуриши ва қичиши, бурун битиши ва қуруқ йўтал кузатилади.

Олий тоифали шифокор Мирзабек Аманкулов касаллик юққандан кейин уй шароитида даволаниш бўйича риоя қилиниши лозим бўлган қоидалар хусусида ҳам маълумот берди.

Касаллик юқса, уйда қолиб, ётоқ тартибига риоя қилиш ва ҳудудий шифокорни уйга чақириш лозим. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, хонани мунтазам шамоллатиб туриш, шахсий сочиқ ва идишлардан фойдаланиш ҳамда кўпроқ суюқлик ичиш зарурлиги таъкидланди.

Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари олий тоифали шифокорга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олишди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026