14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:08
Сиёсат 👁 2,327

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

2015 йил 10 январь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисини 24-Оқ олтин сайлов округидан депутат Рим Ўрозбоев кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Сессияда 2014 йил 21 декабрдаги сайловда ва 2015 йил 4 январдаги такрорий овоз беришда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган 30 нафар депутатлар қатнашди. Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов иштирок қилди. Шунингдек, сессия мажлисига ҳокимлик масъул ходимлари, ҳокимлик бўлимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Сессия кун тартибига "2014 йил 21 декабрь куни бўлиб ўтган сайловнинг ва 2015 йил 4 январдаги такрорий овоз беришнинг натижалари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти ҳақида”ги масала ҳамда ташкилий масала ҳавола қилинди.

Сессия котиблигига 30-Назархон сайлов округидан туман Кенгаши депутати Гулжахан Ибраимова сайланди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари Улуғбек Абдурахмонов ахборот берди.

Таъкидланганидек, 2014 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайловлар жамиятимиз ҳаётидаги катта сиёсий воқеаларнинг бири бўлди. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар сайлов тўғрисидаги қонунларга қатъий амал қилган ҳолда, демократик асосда ошкоравий тарзда уюшқоқлик билан амалга оширилди.

Туман бўйича 117673 нафар киши сайловчилар рўйхатига киритилди ва 2014 йил 21 декабрь кунги сайловда уларнинг 111303 нафари, яъни 94,6 фоизи иштирок этдилар. Овоз бериш натижаларига кўра, 30 та сайлов округидан депутатликка кўрсатилган 104 нафар номзоддан сайлов куни сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олган 29 нафари депутат қилиб сайландилар ва рўйхатга олиндилар.

Халқ депутатлари туман Кенгашига 2-Чордара сайлов округида овозга қўйилган 4 нафар номзодларнинг ҳеч бири сайловчиларнинг 50 фоизидан ортиқ овозини олаолмаганлиги учун энг кўп овоз олган икки номзод бўйича ушбу сайлов округида 2015 йил 4 январь куни такрорий овоз бериш ўтказилди.

Туман сайлов комиссиясининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди ва туман Кенгашига сайланган 30 нафар депутатларнинг ваколати эътироф этилди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов сўзга чиқди.

У ўз сўзида туманимизда барча соҳаларда эришилаётган ютуқ ва натижаларни тилга олиб, олдимизда турган муҳим вазифаларни таъкидлаб ўтди ҳамда Ражапбай Йўлдашевни янги муддатга Амударё тумани ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг фармойишини ўқиб эшиттирди.

Депутатлар ушбу қарорни бир овоздан маъқулладилар. Ражапбай Йўлдашев янги муддатга Амударё тумани ҳокими этиб тайинланди.

Туман ҳокими Ражапбай Йўлдашев сўзга чиқиб, Республика раҳбариятига ишончи учун миннатдорчилик билдириб, бундан кейин ҳам туман ҳокими лавозимида фидойилик билан иш олиб боришини таъкидлади.

Кун тартибидаги масала бўйича сўзга чиққан 4-"Дўстлик” сайлов округидан депутат, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши раиси ўринбосари Мадамин Казаков, 5-Беруний сайлов округидан депутат, 40-сонли умумтаълим мактаби директори Санобар Хўжамуратова ва 14-"Пахтакор” сайлов округидан депутат, Қиличбой муқобил машина трактор парки раиси, "Амирхон” фермер хўжалиги бошлиғи Отахон Қурбониёзовлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ражапбай Йўлдашевни янги муддатга Амударё тумани ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватладилар ва туман ҳокимининг ишларига омад тиладилар.

Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Регламентининг 54-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун ўз ваколатлари муддатига жамоатчилик асосида фаолиятни амалга оширувчи 6 та доимий комиссиялар тузилди ва доимий комиссиялар раислари ҳамда аъзолари сайланди.

Туман Кенгашига сайланган депутатлар иштирокидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва "Миллий тикланиш” демократик партияси депутатларидан иборат депутатлар гуруҳлари рўйхатга олинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг

ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026