Адабиёт
👁 231
Кел, Баҳорим!
Дала – даштни яшнатиб келдинг,
Ифоринг-ла, ўлкамни кездинг.
Қор остида ҳаётдай ундинг,
Кел баҳорим, салқин наҳорим.
Сен келган кун қушлар сайради,
Қишда тўнгган кўнгил яйради.
Сочим ўйнаб шамол тарайди,
Кел баҳорим, ҳусни гулзорим.
Ариқларда оқар сув жўшиб,
Қиличбойга гўзаллик қўшиб.
Кенг даламга меҳр бахш этиб,
Кел баҳорим, меҳнатга ёрим.
Сени бизлар кутдик қанчалар,
Қиш тунлари бедор, шунчалар.
Амударё сенга талпинар,
Кел баҳорим, келгин баҳорим!
Озода РАЖАББОЕВА, 83-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶