КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Юртимизда "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Туман Давлат Солиқ инспекциясида ҳам Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Инспекция ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар, унинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, янгиланаётган Конституциявий лойиҳада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади этиб белгиланмоқда. Инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 баравардан ортиққа ошмоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимизнинг, ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятининг мазмунига айланиши қатъий талаб қилиб белгиланмоқда. Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилиши ва кафолатланиши қайд этилмоқда.
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги мустаҳкамланмоқда.
Йиғилишда ҳар бир ходим халқимизга конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказишда фаоллик кўрсатишлари зарурлиги тушунтирилди ва бўлиб ўтадиган референдумда қатнашиб, ўз фуқаролик бурчини бажаришга даъват этилди.
Қ.Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶