28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:27
Сиёсат 👁 307

9 апрель — Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Амударё туманида байрам тадбири ўтказилди

9 апрель — Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Амударё туманида байрам тадбири ўтказилди

Бундан 30 йил олдин, аниқроғи, 1993 йил 9 апрель куни XII чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг XII сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияcи қабул қилинган эди. Амударё туманида ҳам ушбу сана ҳар йили юқори савияда ва кўтаринки руҳда нишонланади.

8 апрель куни туман Маданият бўлими биносида бўлиб ўтган байрам тадбирида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, депутатлар, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокимлиги, муассаса, корхона ва ташкилотлар масъуллари, фуқаролар йиғинлари раислари, таълим соҳаси илғорлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Саҳнада ўрнатилган экранда мамлакатимизда, хусусан Қорақалпоғистонда турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар акс этган роликлар намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари кўз ўнгида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар, ёшларнинг билим олиши, аҳолининг фаровон турмуш кечириши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар намоён бўлди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг туман ҳокими Султонбой Йўлдашев юртдошларимизни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, юртимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш – Конституциямизнинг бош мақсади эъканлигини эътироф этди. Шунингдек, бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчанинг шарафли бурчи эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг тадбирда туманимизнинг таниқли ва хушовоз санъанткорлари томонидан она Ватан мадҳи тараннум этилган гўзал куй-қўшиқлар янгради. Айниқса, 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби оркестр жамоаси ижросидаги “Қорақалпоқ сьюитаси” куйини барча мароқ билан тинглади.

Шунингдек, туманимизнинг таниқди эстрада юлдузлари томонидан ижро этилган Қорақалпоқ тилидаги “Мақтанишим”, “Жолдимсиз”, “Қарақалпақ жаслари” қўшиқлари, “Ёш китобхон оила” танловининг Республика босқичи ғолиби Умидбек Ўринбоев ҳамда “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Барно Самандарова томонидан биргаликда ижро этилган “Референдумга чорлаймиз” қўшиғи йиғилганлар қалбида ўзгача ғурур ва ифтихор уйғотди.

Байрам тадбирида ўзбек ва қорақалпоқ халқининг азалий дўстлиги, тинч-тотув яшаб келаётганилиги гўзал куй-қўшиқлар ва рақслар орқали тараннум этилди.

Бахтимиз қомуси бўлган Конституциямизда ҳам миллати, тили ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча юртдошимизнинг тенг ҳуқуқли этиб белгилаб қўйилгани юртимизнинг буюк келажаги ва халқимиз фаровон турмушининг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026