12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:24
Фан ва таълим 👁 448

“АМИР ТЕМУР БОБОМИЗ ДОИМО БАРҲАЁТ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“АМИР ТЕМУР БОБОМИЗ ДОИМО БАРҲАЁТ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Соҳибқирон Амир Темур таваллудига жорий йилнинг 9 апрелида 687 йил тўлди. Ўрта асрларнинг йирий давлат арбоби, буюк саркарда, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси, ўз даврининг маърифатпарвари бўлган улуғ бобомиз яшаб ўтган даврдан бери қанча вақтлар ўтган бўлса-да унинг ҳаёти ва фаолияти авлодлар учун ҳамон йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилмоқда. Чунки жаҳонгир бобомизнинг ҳаёти ҳақиқий ватанпарварлик намунасидир.

Сана муносабати билан Соҳибқирон бобомизга бағишлаб кўпгина тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу йилнинг 8 апрелида Амударё туманидаги 34-сонли мактабда ҳам Амир Темур таваллудига 687 йил тўлиши муносабати билан маънавий- маърифий тадбир ўтказилди. Унда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирни мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Нурбек Отажонов, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи Сурайё Бозорбоевалар ташкиллаштирдилар. Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шерзод Султонов кечани очиб берди.

Маълумки 14-асрнинг иккинчи ярми ва 15-аср бошларида мўғуллар ҳукмронлиги ва феодал тарқоқлиқ ҳукм суриши натижасида босқинчилар зулмидан эзилган Марказий Осиёда Амир Темур бошчилигида ягона туғ остида марказлашган кучли ва мустақил давлат ташкил топди, 27 та давлатни ўз ичига олган Амир темур салтанатига асос солинди.

Жаҳонгир бобомизнинг ҳаёт йўли, ҳарбий салоҳияти ва халқпарварлиги, маърифатпарварлиги, адолатлилиги, давлатни бошқаришдаги чексиз маҳорати орадан шунча вақтлар ўтса-да, ҳамон дунё халқларига ибрат бўлиб келмоқда.

Тадбирда тарих фани ўқитувчиси Гулнора Ҳайитмурова Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, Ўрта Осиё халқлари тараққиётига, илм-фан ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида қизиқарли маъруза қилди.

Шундан сўнг мактабнинг 1-синф ўқувчилари устози Дилдора Шарипова кўмагида тайёрлаган Соҳибқирон бобомиз ҳаётига оид саҳна кўринишини намойиш этдилар. 7-а, б ҳамда 8-б синфларнинг иқтидорли ўқувчилари Амир Темурга бағишланган шеърларни ифодали ўқиб, унинг ҳаётидан саҳна кўринишларини ижро этдилар.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, мазкур мактабда 3 йилдан бери фаолият юритаётган “Ёш китобхон” ва ўзбек жанг санъати тўгараклари иштирокчилари мактабда ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этишади, ўз иқтидорларини намойиш этиб, қизиқарли ўтишига ҳисса қўшишади. Мазкур тадбирда ҳам уларнинг ҳар чиқишлари барчада улкан таассуротлар қолдирди. Хусусан, ўзбек жанг санъати тўгараги аъзоларининг Амир Темур аскарлари сифатидаги чиқишларини барча иштирокчилар қарсаклар билан олқишлаб турдилар.

Тажрибали мураббий Маҳмуджон Сафарбоев раҳбарлигида ўзбек жанг санъати сир-асрорларини қунт билан ўрганаётган ўқувчилар ушбу спорт турининг кўпгина элементлари Амир Темур бобомиз жорий этган ҳарбий машғулотдан жой олганлигини яхши билишади. Бу уларга фахр бағишлайди. Тўгарак аъзолари спортнинг ушбу тури бўйича нуфузли мусобақаларда, Ўзбекистон чемпионатларида қўлга киритаётган салмоқли ютуқлар эса ҳаммамизни қувонтиради. Яқинда тўгаракнинг моҳир аъзоларидан 5 нафари Қозоғистонда ўтказилаган халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишди.

Тадбирда мактабда Соҳибқирон бобомизнинг муносиб авлодлари камолга етаётгани таъкидланди. Тадбир мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросидаги куй-қўшиқлар билан якунланди ва барча иштирокчиларга улкан маънавий руҳ бахш этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026