12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:40
Қишлоқ хўжалиги 👁 422

ТОМОРҚА – ХАЛҚИМИЗ УЧУН ҲАҚИҚИЙ ТАЪМИНОТ МАНБАИГА АЙЛАНМОҚДА

ТОМОРҚА – ХАЛҚИМИЗ УЧУН ҲАҚИҚИЙ ТАЪМИНОТ  МАНБАИГА АЙЛАНМОҚДА

Аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишида томорқа хўжаликларининг аҳамияти катта. Шу боис, Амударё туманида томорқа хўжалиги фаолиятини ривожлантириш, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳаллаларни ихтисослаштиришга қаратилаётган эътибор туфайли овул ва маҳаллаларда “дала дўконлари”, ўрта ва кичик  сиғимли музлатгичли омборхоналар, полиз ва сабзавот экинларининг кўчатларини етиштирувчи енгил конструкцияли иссиқхоналар ташкил этилаётгани ўзининг самарасини бермоқда.

Жорий 2023 йилда Амударё туманидаги 39853 та томорқа ва  295 та деҳқон хўжаликлари ихтиёридаги 6652,2 гектар экин майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мутахассислари томонидан аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2023 йилда  5807,3 гектар майдонга эртаги экинларни, жумладан, 2731,1 гектарга сабзавот, 758,1 гектар ерга полиз, 869,2 гектар картошка, 422,1 гектар дуккакли, 160,9 гектар майдонга мойли экинларни экиш режалаштирилган. 865,2 гектар ерга эса бошқа зарур экинларни жойлаштириш белгиланди.

Айни пайтда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан 2023 йил ҳосили учун 1141,2 гектар майдонга пиёз, саримсоқпиёз экилди. Аҳоли томорқаларидаги 1183 та иссиқхоналарда эртаги полиз ва сабзавот кўчатлари етиштирилиб, ички бозорга тўлиқ йўналтирилмоқда. Бундан ташқари, 49 та овул ва маҳаллалардаги аҳоли томорқаларида жами 10,5 гектар майдонда ҳар бири 1-1,5 сотихли 804 та иссиқхоналар ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда 421 та ана шундай иссиқхоналар қурилиб, эгаларига топширилди.

“Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида 21 та маҳаллани ихтисослаштириш, ҳар бир секторда 2 тадан маҳалла, 16 та кўча ва 521 та хонадоннинг томорқа хўжаликларини намунали талаблар даражасига етказиш режалаштирилган ва шу асосда иш олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман аҳолисини сифатли полиз ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида жами 12 та маҳаллада, шундан 8 та аҳоли гавжум яшайдиган маҳаллаларда енгил конструкцияли “дала дўконлари” ва кичик сиғимли музлатгич омборхоналар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Халқимизнинг узумга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида жорий йилнинг ўзида 6000 та хонадоннинг кўча ва ҳовли четларига узум кўчатларини экиш режалаштирилган бўлиб, айни пайтгача 4900 та хонадон ҳовлиси ва кўча қисмига узум токлари экилди.

Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш мақсадида хонадон чорваси, хонадон паррандаси, шунингдек, қуёнчилик, қўй-эчки, қорамол боқиш ва асаларичиликни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳам самарали ташкил этилди. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида, бугунги кунда 513 та хонадон томорқасида 51300 бош парранда парваришлашни йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу режага кўра, аҳолига паррандаларни етказиб бериш учун учта таъминотчи корхоналар бириктирилди. Айни пайтда 1223 та хонадоннинг ҳар бирида камида 65 бош парранда боқиш йўлга қўйилиб, бунинг натижасида 1223 та иш ўрни яратилди.

Томорқа хўжаликларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида 8 та “Томорқа хизмати” МЧЖ ташкил этилди. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида “Амударё томорқа хизмат” МЧЖ кластер корхонаси томонидан 6340 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари олиб келиниб, томорқа ер эгаларига арзон нархларда етказиб берилди.

Томорқа ер эгаларининг ердан унумли фойдаланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, томорқани халқимиз учун ҳақиқий таъминотчи корхонага айлантиришларига кўмаклашиш мақсадида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини  қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилаётгани томорқа ер эгалари учун қулай имкониятлар яратиб, уларнинг мўл-кўл даромад олишларини таъминламоқда.

Илҳом ПОЛВОНОВ,

туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026