12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:35
Фан ва таълим 👁 351

1-СОНЛИ МАКТАБДА ҚУШЛАР БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ

1-СОНЛИ МАКТАБДА ҚУШЛАР БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ

Табиатнинг энг фусункор фасли бўлган баҳор ойларида йилнинг энг гўзал ва завқли байрамлари ўтказилади. Инсонларни она табиатга янада яқинлаштирадиган ана шундай байрамлардан бири бу – Қушлар байрамидир.

26 апрель куни 1-сонли мактабда ўқувчи-ёшлар ўртасида атроф муҳитга, табиатга ва ҳайвонот оламига меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиш, табиат ва қушлар, ҳайвонот дунёсига оид билимларини намойиш этишга имконият яратиш мақсадида “Қушлар байрами” ўтказилди. Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ташкил этилган ушбу байрамда ўқувчилар ва уларнинг ота-оанлари ҳам фаол иштирок этишди.

Тадбир муносабати билан мактаб ҳовлиси ва фойесида Амударё туманининг бетакрор табиатига мансуб гўзал манзара яратилди. Табиатнинг ўзига хос ноёб вакиллари бўлган ўсимликлар олами, ўқувчилар томонидан етиштирилган гуллар, уй шароитида парвариш қилинаётган қушлар, тасвирий санъат намуналаридан кўргазмалар ташкил этишди. Ўзига хос экологик байрам сифатида ўтказилган тадбирда ўқувчиларнинг табиатни асраш, яшил олам вакиллари ҳамда қанотли дўстларига бўлган муносабати чизган расмлари, шеърлари, тайёрлаган плакатлари орқали акс эттирилди. Турфа гуллар ва қушлардан иборат бўлган кўргазмада ўқувчилар табиатга яқинлик, жониворларга ғамхўрликларини намойиш қилишди. Тадбир давомида табиат ва экология борасида олинаётган билимлар юзасидан савол-жавоб ҳам ўтказилди. Шунингдек, ўқувчилар билан инсон ва табиат муносабатлари, ҳудуд экологияси, давлатимиз томонидан атроф-муҳитни асрашда амалга оширилаётган ишлар, ҳозирги глобаллашув жараёнида табиат, жумладан, қушларни асрашда юзага келаётган муаммолар ҳақида суҳбатлар ўтказди. Суҳбатларда ўқувчилар ўзлари уйда парваришлаётган уй ҳайвонлари, гуллар ва юртимизда учрайдиган қушлар турлари ҳақида сўзлаб беришди.

“Қушлар байрами”да ўқувчилар экологиямизда учраётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари саҳна кўринишлари орқали намойиш этишди. Ўқувчилар ўз ижролари орқали табиатга бўлган дўстона муносабатини, актёрлик маҳоратини ҳам намойиш этишди.

Таъкидлаш жоизки, ўсиб келаётган авлоднинг экологик маданиятини, билим ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш, уларнинг атроф-муҳит ҳамда инсон саломатлиги муҳофазаси масалаларида иштирокини фаоллаштириш она табиатга меҳр-муҳаббат руҳида камол топтириш хизмат қилади. Ўқувчилар тадбир давомида Қорақалпоғистон ҳудудидаги кўллар ва сув ҳавзалари атрофида ўлкамизда доимий яшовчи ҳамда мавсумий қўниб ўтувчи қушларнинг халқаро ва республикамиз «Қизил китоб»ларига киритилган кўплаб турлари учрашини, айни пайтда ушбу кўлларда учрайдиган турлар муҳофазасини кучайтириш, улар сонини кўпайтириш мақсадида муайян ишлар амалга оширилаётгани, уларни асраб-авайлаш, қушларнинг табиатдаги ўрни ҳақида кўплаб маълумотларни билиб олишди.

Табиатга меҳр болаликдан уйғонади. Тадбирда ўқувчилар ўзгача иштиёқ билан иштирок этишди. Бу орқали мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари орасида табиатга меҳри баланд ўғил-қизлар улғаяётгани, улар кўпчиликни ташкил этиши яққол намоён бўлди. Бўлиб ўтган тадбир ўқувчиларнинг юртимиз табиатини ўрганишларида, уни янада севишларида катта аҳамиятга эга бўлди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026