28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:27
Сиёсат 👁 485

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Инсон манфаати – олий қадрият. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида айни мақсад устувор ўринга қўйилаётгани жойлардаги ўзгаришларда яққол сезилмоқда. Бинобарин, одамларни рози қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлидаги саъй-ҳаракатлар амалий натижасини бермоқда.

Айниқса, аҳоли муаммоларини ечишнинг мутлақо янги, самарали тизимини яратиш мақсадида юқори даражадаги давлат органлари раҳбарларининг халқ орасига кириб, муаммоларни жойида ўрганиш ва ҳал қилишида муҳим восита бўлаётган оммавий сайёр қабуллар оддий одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда.

Буни жорий йилнинг 28 апрель куни Амударё туманининг Қипчоқ шаҳарчасидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган сайёр қабул ҳам яна бир карра тасдиқлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов раислигида бўлиб ўтган сайёр қабулда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Шуҳрат Даулетияров, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда турли мавзудаги мурожаатлар билан туманнинг овул ва маҳаллаларидан келган аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда 20 нафардан ортиқ фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ҳамда таклифлари билан мурожаат қилди. Мурожаатлар асосан, кредит олиш, соғлигини тиклаш учун маблағ ажратиш, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоғини тортиш, бандлик, футбол майдончаси қуришда амалий ёрдам берилишини ва бошқа масалаларда бўлди.

Шу ўринда айтиш керакки, одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.

Сайёр қабулда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, янгидан ишга туширилаётган тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхонлари фақатгина халқ манфаатини таъминлаш, уларнинг яшаш шароитни яхшилаш мақсадида амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Президентимиз Қорақалпоғистонга ҳар галги ташрифида жуда катта янгиликлар билан келиши, катта миқдорда ажратилаётган маблағлар маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга, йирик инвистицион лойиҳаларни ишга туширишга сарфланаётгани ва буни халқимиз ўзининг фаровон ҳаётида тўлақонли ҳис этиб яшаётганлиги айтиб ўтилди.

Сайёр қабулда мурожаатларинг ҳеч бири эътибордан четда қолмади ва ҳар бир мурожаат имкон қадар ижобий ечимини топиши таъкидланди.

Амалий натижалари билан аҳамиятли бўлган тадбирда аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Ечимига вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан масъул шахсларга топшириқлар берилди. Шунингдек, мурожаатчиларга баъзи масалаларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, таклифлар эса ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари, раҳбарлар халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммолари ҳал бўлишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026