12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:27
Фан ва таълим 👁 421

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР ЎҚУВЧИЛАРИГА БЕРИЛАЁТГАН ЕНГИЛ НОНУШТА ТАЙЁРЛАНИШИ, ТАРҚАТИЛИШИ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР ЎҚУВЧИЛАРИГА БЕРИЛАЁТГАН ЕНГИЛ НОНУШТА ТАЙЁРЛАНИШИ, ТАРҚАТИЛИШИ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 2022 йил 28 январдаги Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш белгиланган эди. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 472-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор ижроси юзасидан Амударё туманида ҳам муайян ишлар қилинмоқда. Мавжуд 85 та умумий ўрта таълим мактабларининг 1-4 синфлари ўқувчиларини бепул овқатлантириш ташкил этилган ва ҳозирги кунга қадар давом эттирилмоқда.

Тумандаги 85 та мактабларда таҳсил олаётган жами 14 минг 769 нафар бошланғич синф ўқувчиларига 4 та тадбиркорлик субъекти томонида енгил нонушта етказлиб берилмоқда. “Шохнур Aзатович”, “Наврўз”, “Манғит милк”, “Табассум” масъулияти чекланган жамиятлари шулар жумласидандир. 

“Шохнур Aзатович” масъулияти чекланган жамияти томонидан 13 та,  “Наврўз” масъулияти чекланган жамияти томонидан 29 та, “Манғит милк” масъулияти чекланган жамияти томонидан 14 та ҳамда “Табассум” масъулияти чекланган жамияти томонидан 29 та умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ўз вақтида ва сифатли енгил нонушта билан таъминланмоқда.

1-4-синфлар ўқувчиларини кейтеринг усулида соғлом овқатлантириш мақсадида тумандаги 85 та мактабларнинг ошхоналарида ва синф хоналарида санитария ва гигиена қоидалари, нормалари ҳамда талабларига мос шарт-шароитлар яратилган. Бу борада мактабларда махсус комиссиялар ташкил қилинган бўлиб, махсус комиссия таркибига шу мактабнинг директори, ҳамшираси, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактабнинг амалиётчи психологи ва синф раҳбарлари ҳамда ота-оналар вакиллари киритилган. Улар кунлик ҳисоботларини, 1-4-синф ўқувчилар давоматини туман Халқ таълими бўлимига ҳар куни бериб боради ва ҳисоботлар умумлаштирилиб, kundalik.cом тизими билан солиштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига етказилади.

Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларини кейтеринг усулида бепул овқатлантиришнинг стандарт талабларига мослигини кундалик кўрикдан ўтказиб бориш мақсадида туман ҳокимлигининг баёни асосида ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ таркибига туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси туман бўлими бошлиғи ҳам киритилган.

Улар мунтазам равишда ўқувчиларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган талабларга мослиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария-гигиена талаблари ҳамда таомномага мослигини ва миқдорларини кўрикдан ўтказдилар.

Шуни эътироф этиш керакки, ўқувчиларга сифатли енгил нонушта тайёрлаш ва етказиб беришда “Наврўз” масъулияти чекланган жамияти базаси Қорақалпоғистон Республикасида энг намунали база деб топилди. Бу ерда туманимиздаги 30 та мактабнинг 4983 нафар бошланғич синф ўқувчиларига кейтеринг усулида енгил нонушта тарқатиб келинмоқда. Таомномадаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 60 фоизи шу ерда ишлаб чиқарилади ва шу куннинг ўзида қадоқланиб, 30 та мактабга етказиб берилмоқда.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида ишчи гуруҳ аъзолари 1-4 синфлар ўқувчиларига берилаётган енгил нонушта маҳсулотларининг тайёрланиши ва тарқатилишини кўздан кечириб, тегишли хулосалар бериб бормоқдалар.

Болалар – келажагимиз. Уларнинг жисмонан ва маънан соғлом бўлиб улғайиши кўп жиҳатдан соғлом ва сифатли овқатланишига ҳам боғлиқ. Шундай экан, бу борада назорат ўрнатиш нафақат масъул идораларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам вазифаси бўлмоғи керак.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026