“МЕН СЕВГАН БАДИИЙ ҚАҲРАМОН” МАВЗУСИДАГИ ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Амударё телеканали таҳририяти томонидан “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Танловлар, кутубхоналарга саёҳатлар, чекка ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида кўчма кутубхоналар ташрифлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, ёшлар маънавияти юксалтирилмоқда. Уларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш ишларига ҳисса қўшиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Яқинда ушбу грант лойиҳаси доирасида “Мен севган бадиий қаҳрамон” мавзусида видеороликлар танлови ўтказилди. Умумтаълим мактабларининг 6-11-синфлар ўқувчилари иштирок этган мазкур танловда ёшлар ўзлари севиб ўқиган асар ва ундаги севимли қаҳрамон образини талқин этиб тайёрлаган видеороликларини тақдим этишди.
Танлов якунида 36-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Севинчой Жумабоева 1-ўрин, 41-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Севинчой Аметова 2-ўрин, 13-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шаҳло Ўринбоева эса 3-ўрин ғолиблари деб топилди. Ғолибларга таҳририят томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶