12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:42
Адабиёт 👁 902

31-сонли мактабда Навоий таваллудига бағишланган бадиий кеча ўтказилди

31-сонли мактабда Навоий таваллудига бағишланган бадиий кеча ўтказилди

Сўз мулкининг султони Алишер Навоий даҳоси ва унинг шоҳ асарлари, ғазаллари мактаб даврларидан бошлаб бизга таниш. Китобларини ҳар гал варақлаганимизда шоирнинг янги-янги қирраларини кашф этамиз, ғазал ва рубоийларини ўқишимиз мобайнида худдики ижодкор яшаган даврларга тушиб қолгандек бўламиз. Буюк бобокалонимиз таваллуд топган 9 февраль санаси эса ҳар йили юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Жойларда бадиий кечалар, мушоиралар, ижод учрашувлари ўтказилади. Адабиётга бефарқ бўлмаган, катта-кичик давраларда баҳр-у байт мусобақалари ўтказилади. Шу тариқа, шоир шахсини яна бир бора қайтадан кашф этамиз. “Хамса”ни яна бир бора қўлимизга оламиз.

Яқинда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 31-сонли умумтаълим мактабида ҳам шоир таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан бадиий кеча уюштирилди.

Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Гўзал Камолова, Умида Юлдашева, Сайёра Раимовалар бошчилигида, юқори синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбир Алишер Навоий таваллуди, шоирга исм қўйилиш саҳналари ва умрининг сўнгги лаҳзаларигача бўлган даврлардаги воқеаларни ўз ичига олди.

Дастлаб, ўқувчилар Гули Собирова ҳамда Шоҳруз Раҳимбоевлар ижросида Навоий болалиги саҳналари гавдалантирилди. Унда Навоийнинг болалик даврлари, шоирнинг сўз дунёсига болаликдан бошлаб ўзгача муҳаббат қўйгани акс эттирилди. Шундан сўнг, мактабнинг 6-синф ўқувчилари Саидбек Давлетбоев ҳамда Гулкамар Соатбоева ижросида “Гули” монологи ўқиб эшиттирилди. “Ҳамон ёдимдадур куз чоғи эрди, кўришган масканим гул боғи эрди…” дея жаранглаган байтларни ўқувчилар зўр иштиёқ билан тингладилар.

Маълумки, Алишер Навоий икки тилда мукаммал ижод қилган. Туркий тилда “Навоий”, форсий тилда эса “Фоний” тахаллусларини қўллаган. Алишер Навоийнинг адабий ва илмий меросини 4 фаслга бўлиш мумкин: девонлари, достонлари, форсий тилдаги шеърий мероси, илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлари. Шоир ҳазратларининг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан “Хазойин ул-маоний” девонига жамланган.

Шунингдек, Навоий ижодининг энг муҳим ва машҳур асарларидан бири бўлган “Хамса” тўплами шоирнинг адабий маҳоратини, фалсафий ва маънавий қарашларини акс эттирган юксак ижод маҳсули сифатида эътироф этилади. Асар неча асрки, ўз жозибасини йўқотмасдан авлоддан авлодга ўтиб, яшаб келмоқда.

Тадбир давомида 7-синф ўқувчилари ижросида ушбу тўпламдан ўрин олган, севги, машаққат ва умид тараннум этилган “Фарҳод ва Ширин” достони саҳналаштирилиб, ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.

Шундан сўнг, бадиий кеча ўқувчилар ёд олган Навоий ижодига мансуб ғазаллар ва рубоийлар билан давом этди. 6-синф ўқувчилари “Тановар” миллий куйига рақсга тушдилар. Албатта, ўтказилаётган бу каби тадбирлар шоир хотирасини абадийлаштиришга хизмат қилиб, унинг бебаҳо адабий меъроси келажак авлодларга ҳам етиб боришида муҳим восита бўлади. Бир тарафдан, ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни, жамоавийликни шакллантирса, яна бир тарафдан, янгидан-янги истеъдодларни кашф этишга ёрдам беради.

Азиза МАДРАҲИМОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026