13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:24
Адабиёт 👁 5,353

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти: 2014 йил сарҳисоби

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти: 2014 йил сарҳисоби

Мана, 2014 йилни тарих сари кузатганимизга ҳам 1 ойча вақт бўлди. Хўш, ўтган йилда таҳририятимиз қандай ютуқларга эришди?

2014 йил таҳририятимиз учун эсда қоларли воқеаларга бой йиллардан бири бўлди.

5 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигида "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг иловаси – "Менинг оилам” газетаси рўйхатдан ўтказилиши туманимиз ижтимоий ҳаётидаги муҳим янгилик бўлди. Аму элининг зиёли халқи яна бир маънавият сарчашмасига эга бўлишди. 2015 йилдан бошлаб "Менинг оилам” газетаси ойига 1 марта 2 босма табоқ ҳажмда ўқувчилар қўлига етиб бормоқда. Энг муҳими, обуна нархлари минимал миқдорда белгиланди. Иккала газетани қўшганда йиллик обуна баҳоси 52 минг сўмни ташкил қилди.

'Менинг оилам' газетасининг илк сони


2014 йил 27 июнь куни матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида газетамизнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди.

15 июлдан 15 августгача 1 ой давомида туманимизда мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида тарғибот ойлиги ўтказилди. Ойлик доирасида туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашга доир кафолатларнинг соҳа ривожидаги аҳамияти” мавзусида Республика семинари ўтказилди ва ойлик якунида газетамизнинг 80 йиллиги туман миқёсида кенг нишонланди.



2014 йилда таҳририятимиз учун яна бир қувончли воқеа – "Тараққиёт кўзгуси”, "Менинг оилам” газеталари ҳамда amunews.uz веб-сайти таҳририятлари Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг танловида иштирок этиб, ҳар бирига 14 миллиондан, жами 42 миллион сўм миқдорида давлат гранти ажратилди.



Таҳририятлар томонидан қишлоқ жойларида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, ёшларни миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини ошириш каби йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга грант маблағи ҳисобига ходимларимизнинг ойлиги анча оширилди, ҳар бир ижодий ходимнинг иш хонасига мебел жамланмаси, персонал компьютер ва офис жиҳозлари харид қилинди.

Туман ҳокимининг қўллаб-қувватлаши натижасида таҳририятимизнинг молиявий аҳволи яхшиланиб бормоқда. Масалан, 2012 йилда газетамиз 2450 нусхада босилган бўлса, 2013 йилда 4700, 2014 йилда 5200, 2015 йил 1 январдан бошлаб эса 7200 нусхада чоп қилинмоқда.

Таҳририятнинг молиявий аҳволи яхшиланиши натижасида 2013 ва 2014 йилларда 2 та хизмат автомашиналарини харид қилдик. Натижада газетамизнинг ҳар бир сони ҳар ҳафтада туманнинг барча ҳудудларидаги ўқувчиларга газета чоп қилинган кунда, график бўйича белгиланган вақтда етказиб берилмоқда.


Шу пайтгача газетамизнинг асосий обуначилари бюджет ташкилотлари ишчилари ҳисобланар эди. 2015 йил учун обуна кампанияси даврида овул ва маҳаллалардаги уюшмаган аҳолини газета обунасига жалб қилиш мақсадида "Фуқаролар йиғинларига молиявий ёрдам” акциясини ўтказдик. Акция шарти – фуқаролар йиғинлари ўз ҳудудидаги аҳолидан 70 та йиллик обуна тўпласа, таҳририят томонидан унга ноутбук совға қилинади. Натижада бугунги кунгача 10 та фуқаролар йиғинларига жами қиймати 15 миллион сўмлик 10 та ноутбук, 1.8 миллион сўмлик 10 та телефон аппаратлари берилди. Фуқаролар йиғинлари томонидан 1500 дан ортиқ обуна уюштирилди. Бу орқали нафақат газетамизнинг обунаси ошди, балки унинг тарқалиш географияси кенгайди, овул аҳолисининг туман янгиликларидан хабардор бўлиш имконияти пайдо бўлди ва фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базаси яхшиланди.



Обунанинг кўпайиши ва ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш орқали газетанинг даврийлигини ошириш ва таннархини камайтиришга эришмоқдамиз. Газетамиз 2013 йилдан бошлаб ойига 3 марта, 2014 йилдан бошлаб 4 марта ва 2015 йилдан бошлаб ойига 5 босма табоқ ҳажмда чоп қилинмоқда. 2012 йилда 1 босма табоқ ҳажмдаги газетанинг обуна бўйича нархи 1250 сўм эди. 2015 йилда бу кўрсаткич 867 сўмни ташкил қилди. Бу 2012 йилга қараганда обуна нархининг 30 фоиз арзонлашганини билдиради.

Ўтган 2014 йилнинг яна бир муҳим янгилиги – "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга асосан туман ҳокимлигининг ахборот хизмати ташкил қилинди. Декабрь ойидан иш бошлаган ахборот хизматида 5 киши иш юритади, унинг асосий вазифаси туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш, маҳаллий ва республика, мамлакат оммавий ахборот воситаларида туман ҳокимлиги фаолиятининг долзарб жиҳатларини ёритишдан иборат. Қолаверса, таҳририятнинг amunews.uz веб-сайтида 2015 йилдан бошлаб видео-янгиликлар хизмати йўлга қўйилгани ҳам бу борада муҳим янгилик бўлди. Эндиликда веб-сайт орқали туман ҳаётига оид нафақат мақола ва фотолавҳалар, балки видеолавҳалар билан ҳам танишиш мумкин. Бу эса интернет тармоғида Амударё туманининг бугунги ҳаётини янада тўлароқ ёритиш имкониятини бермоқда.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокими томонидан ОАВ ходимлари учун матбуот анжуманлари ўтказиш режаси тасдиқланди. Унга кўра, туман ҳокимлиги ва тегишли бўлимлар ҳар ойда навбатма-навбат журналистлар учун матбуот анжуманларини ўтказадилар. Албатта, бу каби ишлар жамоатчиликнинг туманда амалга оширилаётган ишлардан хабардорлигини оширишга хизмат қилади.

Ҳаммасидан ҳам муҳими – туманимиз аҳли нафақат "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталарини ўқимоқда ва веб-сайтимизга ташриф буюрмоқда, балки, бизга хат ёзмоқда, ўз фикрларини билдирмоқда. Бу – биз ижодкорлар учун катта шараф ва юксак масъулият. Ана шу масъулиятни чуқур англаган ҳолда, Сизнинг учун изланишда ва ижод қилишда давом этамиз, азиз муштарий!

Таҳририят.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026