12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:45
Фан ва таълим 👁 289

56-сонли мактабда “Ёш китобхонлар” танлови бўлиб ўтди

56-сонли мактабда “Ёш китобхонлар” танлови бўлиб ўтди

Қадимдан китоб мутолааси шахсни тарбиялашда унинг индивидуал хусусиятларини очиб беришда муҳим ва ажралмас рол ўйнаган, шунингдек унинг шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Шу нуқтаи назардан, замонавий дунёда китоб мутолааси биринчи навбатда узлуксиз таълим тизимида, шу жумладан, ҳар кимнинг кундалик фаолиятида алоҳида ўрин тутиши лозим. Мамлакатимизда бу масалага жиддий эътибор берилиб давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.

Амударё туманида ҳам ёш авлодни юксак манавиятли ёшлар этиб тарбиялаш, китобга бўлган меҳр-муҳаббатини ошириш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Айниқса, умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мунтазам равишда ўтказилиб келинадиган “Ёш китобхонлар” танлови алоҳида аҳамиятга эга.

24 май куни Дурунки маҳалласи ҳудудида жойлашган 56-сонли мактабда “Ёш китобхонлар” танлови бўлиб ўтди. Танловда 6-, 7-, 8-синф ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Танлов 3 та шарт асосида олиб борилди. Биринчи шартда ўқувчилар билетлар остига яширинган бадиий асар ҳақида маълумот бериб, ўз шахсий фикрларини ифода этишди. Иккинчи шартда қатнашчилар суратдаги шоир ёки ёзувчинининг ким эканлигини топиб, унинг ҳаёти ижоди ҳақида батафсил маълумот беришди. Учинчи шартда эса билетда келтирилган шоирнинг шеърини ифодали тарзда ўқиб, ўзларининг шахсий фикрларини баён этишди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари – Алламберган Жуманиёзов, Мадина Ражабова, Фотима Эшимбетова, Нафосат Тиловбаевалар барча иштирокчиларнинг чиқишларини диққат билан кузатиб одилона баҳолаб боришди.

Танлов якунида ғолиб бўлган иштирокчилар Дурунки маҳалласининг ёшлар етакчиси Хуррамбек Қаландаров ҳомийлигида тайёрланган пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни 84 балл билан 6-“Б” синф ўқувчиси Феруза Каримова, 2-ўрнни 73 балл билан 7 -“А” синф ўқувчиси Райҳона Тўрабоева, 3-ўринни 62 балл билан 7-“Б” синф ўқувчиси Чарос Тангирбергеновалар эгаллади.

Биринчи ўрин соҳибасига 300 минг сўм, иккинчи ўрин соҳибасига 200 минг сўм, учинчи ўрин соҳибасига 100 минг сўм пул мукофотлари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, танлов ғолиблари қадимий ва навқирон Хива шаҳрига саёҳатга олиб бориладиган бўлди.

Ўқувчилар ўзларига кўрсатилган бу каби эътибордан мамнун бўлиб, янада олға интилишга, бунданда кўп бадиий китоблар ўқишга ҳаракат қилишларини айтиб ўтишди.

Ушбу тадбирни ташкил этишда шу мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Алламберган Жуманиёзовнинг хизматлари катта бўлди. Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчининг ўқувчилар билан дарс машғулотларидан бўш пайтда китобхонлик тўгаракларини ташкил этиб, улар билан доимий равишда шуғулланишлари туфайли бўлиб ўтган танлов улар учун асло қийинчилик туғдирмади.

Ўқувчилар ўқиган бадий асарларини равон тилда ифода этиб беришди. Умумтаълим мактабларида ўтказилиб келинаётган китобхонлик тадбирлари ўқувчиларнинг дунёқараши кенгайишида ва шахсий фикри ривожланишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ф.Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026