“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Амударё туманидаги маҳаллалар “бешлик” аъзолари учун ўқув семинари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг шу йил 30 март кунидаги қўшма қарори билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари белгилаб берилди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида 29 май куни Амударё тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида тумандаги 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг раисилари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари ва ёшлар етакчилари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинарда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бўлими бошлиғи Анвар Раупов, Ички ишлар вазирлиги Академияси катта ўқитувчиси Набибулло Хожиев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бош мутахассиси Шерзод Мақсудов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлик хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Рустем Эшимбетовлар иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққан Набибулло Хожиев “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ишлашни ташкил қилиш ва амалга ошириш мақсадида, маҳалла раиси, профилактика инспектори, хоким ёрдамчиси, хотин-хизлар фаоли, ёшлар етакчиси томонидан узвий ҳамкорлик зарурлигини, унда ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан профилактик ишларни олиб бориши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Шерзод Мақсудов эса қабул қилинган қўшма қарорда маҳалла раислари ва фаоллари томонидан шахсларни ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларни амалга оширишда низоли оилалар аъзоларига профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш мақсадида мазкур турдаги оилалар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғма жилд юритиш тартиб тамойиллари хусусида батафсил маълумот берди.
Йиғилишда Рустем Эшимбетов мазкур қўшма қарор асосида барча маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан якка тартибда ижтимоий профилактика ишларни амалга ошириш тартиби белгилаб берилганлигини, “ижтимоий профилактика” деганда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ҳамда ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педогогик ва бошқа ёрдам кўрсатиш тушинилишини айтиб ўтди. Шунингдек, ижтимоий профилактикани маҳаллаларда маҳалла бешлиги амалга оширишини, бунда эса ҳар бир маҳалла ходими ўз касбига виждонан ёндошмоғи лозим эканлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунида Амударё тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев оилавий келишмовчиликларнинг асосий сабаби ишсизликдан келиб чиқишини, вояга етмаган ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилмаса осонгина бузғунчи ғояларга эргашиб кетишлари мумкинлигини таъкидлади.
Ўқув семинарида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш тартиблари ҳам тақдимотлар ёрдамида батафсил тушунтириб ўтилди.
Бўлиб ўтган ўқув семинари фуқаролар йиғинлари маъмурияти учун муҳим аҳмиятга эга бўлди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶