12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:42
Саломатлик 👁 477

31 май Бутунжаҳон чекишга қарши курашиш куни

31 май Бутунжаҳон чекишга қарши курашиш куни

ЧЕКИШ – СОҒЛИҚҚА ЗАРАР

Инсониятни соғлиги учун зарарли одатлар ва нарсалардан ҳимоялаш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада улар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳам муҳим. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташаббуси билан 1980 йил 31 майдан бошлаб ушбу сана “Чекишга қарши кураш куни” деб эълон қилиниши  ҳам шу мақсадни кўзлайди.

Тан олиш керак, сўнгги пайтларда тамаки маҳсулотларини чекиш ёш танламаяпти, афсусланарли томони – ёшлар ўртасида ҳам учрамоқда. Чекишга ружу қўйиб, соғлиғига зарар етган инсонлар эса кашандаликнинг хавфли жиҳатларини кеч тушунишмоқда ва бундан афсусланишаяпти.

Тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилаётганига қарамасдан пана-пастқам жойларда кашандалик қилишаётган ёшлар унинг зарарли оқибатларини ҳис этишмаяпти. Тўғри, бу зарар бирдан англаб етилмаслиги мумкин. Чунки, биринчи марта чеккан инсон ўзида нохуш ҳолатлар – бош айланиши, оғриши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизликни сезса-да, бу ўткинчи ҳолат, деган кайфиятда етарли эътибор бермай, давом эттираверади. Шу тариқа бундай инсонлар сурункали чекувчига айланишади.

Тамаки бош мия фаолиятига салбий таъсир этиб, асаб ҳужайралари фаолиятини сусайтиради. Бошқа омиллар ҳам қўшилиб, чекиш орқали кучайган касалликлар натижасида ҳар йили 5-6 миллион киши ҳаётдан кўз юмаяпти.

Маълумотлар кўрсатишича, вояга етмаганлар ўртасида ҳам кашандалик ҳолатлари учраб туради. Айримлар эса сигаретага нисбатан носнинг зарари кам, деб ўйлаб нос чекишга ўтишган. Лекин, бу ҳам нотўғри.  Чунки, носнинг таркибини тамаки талқони, оҳак, кул, пахта мойи ҳамда сув ташкил этади. Ана шундай моддаларни ўз таркибида сақлаган нос талқони тил остини буткул зарарлаб, саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Ахир, унинг аччиқ таъми ва ҳидининг ўзиёқ нималарга қодир эканлигини англатиб турибди-ку. Яна бир афсусланарли томони эса, кўпчилигимиз, айниқса ёшларнинг нос ва сигарета чекаётганига кўзимиз тушса ҳам индамаётганлигимиз. Шунингдек, сигарета ва нос сотаётган кимсаларга ҳам бу ишнинг зарарли томонлари ҳақида ҳеч нарса демаймиз. Бундай бефарқлик эса ҳам чекувчиларга,ҳам жамиятга зарар етказмоқда.

Чекиш – биринчи навбатда юрак-қон томир касалликларига олиб келади. Никотин – сурункали бронхит, “кашанда йўтали”, саратон каби оғир дардларга дучор қилади. 100 грамм тамаки ёнган чоғида унинг 5-7 грамм тутуни ажралиб чиқади ва 20 сония давомида қонга тушиб, марказий асаб тизимига фаол таъсир этади. Натижада, инсон танасида турли касалликлар – саратон, ўпка сили, қон томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, нафас аъзоларининг яллиғланиши эҳтимоли кучаяди. Лекин чекишнинг илк даврларида инсон танасида заҳарланиш жараёни узоқ вақт сезилмай, юзага чиқмай давом этиши мумкин.

Инсонлар саломатлигига эътиборни кучайтириш мақсадида Президентимиз  томонидан  2023 йил 25 май куни эълон қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Қонунга кўра:

Таркиби никотин мавжуд булган маҳсулотлар, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, электрон сигареталар, чилим учун мўлжалланган қоришмалар тамаки маҳсулотларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан ушбу  турдаги  маҳсулотларни чеклашга қаратилган ҳамма чоралар амал қилади;

Ўзбекистон ҳудудига  чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан никотинли сюнс, чайналадиган тамаки ва никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилиш таъқиқланади. Ушбу тартиб 45 дан ортиқ мамлакатларда амалга оширилган. Унга мувофиқ, савдо майдончасида фақат қоғозга босилган сотиладиган тамаки маҳсулотларининг рўйхати жойлаштирилади. Маҳсулотларнинг ўзи харидорга кўринмайдиган жойда сақланади.

Сигарет қадоқларига қўлланиладиган расм кўринишидаги тиббий огоҳлантириш ҳажми 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда.

Ёшлар ва катталар ўртасида бу мавзудаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришимиз лозим.

Ж.Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026