12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:45
Фан ва таълим 👁 399

“ҚАЛДИРҒОЧ” БОЛАЛАР ЁЗГИ ОРОМГОҲИНИНГ ОЧИЛИШИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛДИ

“ҚАЛДИРҒОЧ” БОЛАЛАР ЁЗГИ ОРОМГОҲИНИНГ ОЧИЛИШИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛДИ

Мактабларда ўқув йили поёнига етиб, болажонлар ёзги таътилга чиқишди. Бундай дамларда уларни сўлим оромгоҳлар ўз бағрига чорлайди. Оромгоҳларда болалар кўнгилли дам олиб, янги дўстлар орттириб, турли спорт, ижодий тўгаракларда иқтидорларини юксалтирадилар. Қатъий режа асосида олиб бориладиган чиниқиш машқлари, турли танловлар ва маданий дам олиш тадбирлари ўқувчилар қалбида ўчмас таассуротлар қолдиради.

Дўрман овули Амударё туманининг энг ҳавоси мусаффо, файзли гўшаларидан бири саналади. Овулда фаолият кўрсатаётган, атрофини кўп йиллик муҳташам чинорлар, арчалар ўраб турган 84-сонли мактаб биносида ҳар йили ташкил қилинадиган "Қалдирғоч" болалар ёзги дам олиш оромгоҳи болаларнинг энг севимли масканига айланган.

Жорий йилнинг 2 июнь кунидан иш фаолиятини бошлаган мазкур оромгоҳда бу йилги ёз мавсумида 5 та босқичда, ҳар босқичда 100 нафардан жами 500 нафар болаларни қабул қилиш режалаштирилган. Оромгоҳ жорий йилги илк фаолиятини бошлаган биринчи босқичда Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги 1-, 16-, 30-, 31-, 36-, 38-, 40-, 55-, 56-, 57-, 82- ва 87-сонли мактабларнинг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган жами 100 нафар ўқувчилари қамраб олинди.

Шу муносабат билан 2 июнь куни мактаб олдида тантанали тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари Маҳмуд Шерметов, Гўзал Собурова, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Саида Содиқова, мактаблар директорлари, Миллий гвардия, Ички ишлар бўлими ходимлари, дам олувчи болаларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари Маҳмуд Шерметов, Гўзал Собуровалар болажонларни оромгоҳнинг очилиши билан қизғин қутлаб, бу яратилаётган шароит юртимизда болажонларнинг баркамол бўлиб вояга етишларига қилинаётган давлатимизнинг ғамхўрлигининг бир ифодаси эканлигини таъкидладилар. Сўзга чиққанлар саф бўлиб, қувончдан кўзлари ёниб турган болаларнинг кўнгилли дам олишларини тиладилар.

“Қалдирғоч” болалар оромгоҳи директори Зафар Абдуллаев йиғилганларни оромгоҳда болаларнинг яхши дам олишлари, қулай шароитларда овқатланишлари учун яратилган шароитлар билан таништирди.

Оромгоҳда болаларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтиши учун “Беш ташаббус” доирасида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга малакали ўқитувчи-мураббийлар ҳам тайинланганини барча ҳавас билан эътироф этди.

Оромгоҳнинг очилиш маросими ҳудуд санъаткорларининг концерт дастури билан давом этди. Дилрабо куй-қўшиқлар, рақслар болаларнинг оромгоҳга илк қадам қўйган кунининг таассуротларга бой, эсда қоларли бўлишини таъминлади. Уларнинг оромгоҳ бағрида ўтадиган ҳар бир куни дўстлари сафи кенгайиб, чиниқиб, илм олишга иштиёқи ошишига хизмат қилади, албатта. Чунки ёзги таътил даврида иш бошлайдиган бунингдек масканлар дам олиш оромгоҳлари саналса ҳам, аслида у ерда ўтказиладиган машғулотлар, тадбирлар бола дунёқарашини бойитиб, ижодий қобилиятини юксалтиради, болажонларнинг ҳар томонлама камол топишига хизмат қилади. Зеро, болалар ва ўсмирларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари фаолияти таълим тизимининг бир қисмидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026