14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:48
Адабиёт 👁 414

ЭЛ СЕВГАН МАЪНАВИЯТ ФИДОЙИСИ

ЭЛ СЕВГАН МАЪНАВИЯТ ФИДОЙИСИ

Ижодкорлик, истеъдод Аллоҳ томонидан бериладиган неъмат. Бундай қобилиятга эга инсонлар ҳаётга теранроқ назар солади. Кўрган-кечирганларини, ўз қарашларини яратган асарларида ифодалайди, ўзгаларни ёмонликдан йироқ бўлишга, эзгуликлар қилишга чорлайди. Кўнгил мулкидан чиққан ижод маҳсулларини элга улашиб завқ олади. Мухлислари, қолаверса, эл олқишидан куч, руҳ олиб янада илҳомланади.

Кўп йиллар таълим соҳасида фидойилик билан меҳнат қилган, ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшган амударёлик фахрий ўқитувчи Турсунбой Абдуллаев ҳам ўз қаламига, услубига, мухлисларига эга бўлган сермаҳсул ижодкор. У ўзи туғилиб-ўсган элда келин саломчи, сўз санъаткори сифатида ном қозонган. Элнинг қувончли кунларида, тўйларида ўзи яратган келин саломлари билан нафақат туманда балки, қўшни туманлар, Хоразм вилояти, ҳатто қўшни Туркманистонда ҳам танилган. Айни пайтда ҳам долзарб муаммолар, ғояларни ўзида мужассамлаган ҳикоя ва ҳангомалари, шеърлар, мухаммаслари билан туман газетасида иштирок этиб келаётган ижодкорнинг кўплаб шогирдлари, мухлислари бор.

Турсунбой Абдуллаев 1951 йилда Хитой қишлоғида туғилган. Қишлоқдаги 2-сонли мактабга 5 ёшдан ошганида 1956 йилда қабул қилиниб, 1966 йилда аъло баҳолар билан битирди. У болалигидан бадиий адабиётга, кўпроқ китоб ўқишга қизиқди. Ҳаётдаги жумбоқларга, сирларга, ечим топа олмаган саволларига китоблардан жавоб излади. Айниқса, ўзбек мумтоз адибларнинг ғазаллари, достонларини ўқиб маъносини чақишга уринар, мактабдаги адабиёт фани ўқитувчилари билан дарсдан ташқари пайтларда ҳам суҳбатлашиб, кўпроқ тушуниб олишга ҳаракат қиларди.

 Шу қизиқишлари туфайли у Тошкент Давлат Университетининг филология факультетига сиртқи бўлимига ўқишга кирди. Ўша пайтдаги оилавий шароитига кўра 1966-69 йилларда колхозда табелчи бўлиб ишлади. Эрта тонгдан далада тиним билмай ишлаганига қарамасдан кечалари ўзи севган бадиий асарларни мутолаа қилар, ўзида ҳам ижод қилишга иштиёқ ортар эди. Мутолаага шу даражада берилган эдики, ўзбек адабиёти билан бирга қорақалпоқ, қардош қозоқ, қирғиз, рус халқлари адибларининг асарларини ҳам катта қизиқиш билан ўқирди.

Турсунбой Абдуллаев ўқишни тугатганидан сўнг, 1970 йилда 19-сонли мактабда педагоглик фаолиятини бошлади. Кейинчалик 2-сонли мактабда ҳам она тили ва адабиёт фанидан дарс бериб, кўплаб шогирдлар орттирди. Иқтидорли ёшларни кашф қилиб, ижод оламига етаклади. Олий тоифали, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлиш даражасига етган устоз фидойилиги, ўз ишига масъулиятлилиги билан раҳбарият назарига тушди ва 2003 йилда шу мактабда директор лавозимига тайинланди. Иш фаолияти давомида мактаб кўрсаткичларини юқори ўринларга кўтаришга эришди, ўқитувчиларнинг ўз устларида ишлашларига имконият яратиб, малакаларини оширишга эътибор қаратди. Натижада дарслардаги самарадорлик ортди, ўқувчилар ҳам кўплаб ютуқларга эришиб, таълим масканининг нуфузи, обрўси кўтарилди. Етакчи раҳбар, фидойи устоз 2007 йилда нафақага чиқди. Айни пайтда Турсунбой Абдуллаевнинг 600 нафардан ортиқ шогирдлари халқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнат қилиб, жамиятга, элга наф келтиришмоқда. Айниқса, ижодкор шогирдлари Республикамизнинг деярли барча вилоятларида, қўшни Туркманистон, Қозоғистон Республикаларида фаолият кўрсатиб, ўз ижод намуналари билан элни баҳраманд қилиб келмоқда.

Туман ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб келаётган фахрий устоз айни пайтда ҳам “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида одоб-ахлоқ, маданий-маърифий мавзулардаги тадбирларда қатнашиб, ёш авлод тарбиясига, маънавиятини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда. У фидойиликлари учун давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги”, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” ва иккинчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларига эга бўлди. Туманимиз ва Қорақалпоғистон Республикасидаги нуфузли ташкилотларнинг “Фахрий ёрлиқ”лари ҳамда “Ташаккурнома”лари билан тақдирланди. Китоблари, даврий матбуотда чоп этилган ҳикоялари кенг оммага манзур бўлган ижодкор яқинда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолигига ҳам қабул қилинди.

У ижодий фаолиятини 1965 йилда 14-15 ёшларидан туман газетасига мақола ва шеърларини бериш билан бошлаган бўлса, ҳозирга қадар шу газетанинг фаол мухбири сифатида турли мавзудаги мақолалари, шеърлари, ҳикоялари, мустақил тадқиқотлари билан қатнашиб, газетхонларнинг эътибори ва ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда. “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарида ёруғликка юз тутган ҳикоялари, “Хитой қишлоқ ҳангомалари” туркум мутойибалари эса ниҳоятда халқчиллиги билан элга манзур бўлди. У 1975 йили халқимизнинг миллий қадриятларидан бўлган келин саломларининг мутлақо янги шаклдаги мукаммал шеърий вариантни яратди. Элнинг яхши кунларида ўзи ижро қилиб, такомиллаштириб борди. Ушбу келин саломлар қарийиб 50 йилдан бери халқимиз дилидан жой олган, тилидан тушмайди.

Турсунбой Абдуллаевнинг шогирди, шоир Аҳмад Нафас 2013 йилда устоз ҳақидаги “Саломчи – менинг унвоним” китобини китобхонларга тақдим этди. 2021 йилда ижодкорнинг ўзи барча яратган насиҳатомуз, самимий келин саломларини мужассамлади ва “Минг бир салом ва янги саломлар” деб номлаб, китоб ҳолида чоп эттирди. 2022 йилда китобсеварларга тақдим этган “Итмисан, бўримисан, Лобо?!” номли қиссаси ҳам кенг қамровлилиги, самимийлиги ва тарбиявий аҳамияти билан мухлислар қалбини забт этди.

Унинг барча асарлари китобхонларнинг севимли китоблари қаторидан жой олган десак, асло муболаға бўлмайди. Чунки унинг ҳар бир ижод маҳсули ҳаётий. Уларда инсонийлик, меҳр-оқибат, қадимий ва миллий урф-одат, анъаналар, шу билан бирга ҳаётда дуч келинадиган салбий иллатлар, уларга қарши курашувчанлик кабилар акс этган. Устознинг дорбозлик санъати ва амударёлик дорбоз Тўрабой Эшчанов фаолиятига доир янги “Дорбозлик – жонбозлик” эссеси ҳам нашрдан чиқиш арафасида. Ҳали-ҳамон ижод қилишда давом этаётган забардаст қаламкаш ўзининг умри давомида ўқиган китобларини йиғиб, ўз уйида катта кутубхона ҳам ташкил қилган. Ушбу кутубхонада 3 мингдан зиёд турли адибларнинг бадиий асарлари мавжуд. Устознинг оила аъзоларидан ташқари, уни тез-тез йўқлаб турадиган шогирдлари, овул ёшлари учун бу кутубхона севимли масканга айланган.

Фахрий устоз нафақада бўлишига қарамай, 2-сонли мактабда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи вазифасида ишлаб, яна ёшларни китобхонликка, ижодга жалб этиш йўлида муносиб ҳисса қўшмоқда. Туманимиздаги байрам ва бошқа тадбирларда ҳам шеърлари, чиқишлари билан фаол қатнашади. Бошқа мактабларда ҳам тез-тез бўлиб, ижодкор ўқувчилар билан ижодий учрашувлар ўтказади. Шу қатори таълим-тарбия ишлари билан яқиндан танишиб, ёшларнинг педагогик маҳоратларини оширишда ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашади, керакли маслаҳатлар бериб боради.

Турсунбой Абдуллаев умр йўлдоши Энажон Абдуллаева билан 50 йилдан зиёд вақтдан бери тотувликда ҳаёт кечириб келмоқда. Улар 2 ўғил, 5 қизни вояга етказишди. Ҳозир ҳар бири турли касб ва ҳунарларни эгаллаб, элга, жамиятга наф келтиришмоқда. Айни пайтда 20 дан ортиқ невара, 4 чеваранинг бобо-бувилари бўлган Турсунбой ака ва Энажон опа уларни ҳам юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялашмоқда.

Ижод денгизи доим тошқин бўлади, ҳамиша тўлқинланиб, мавж уриб туради. Чунки у ижодкорнинг юрагидан, қалбидан тошиб чиқади ва уммонга айланади. Эл севган саломчи, эзгуликлар куйчиси Турсунбой Абдуллаев каби зиё улашувчи ижодкорлар бор экан, Аму элидаги адабий муҳит янада гуллаб, тафаккур, маънавият юксалаверади ва улуғ Ватанимиз келажагига муносиб ёшлар улғаяверади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019