12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:34
Жамият 👁 428

МАТБУОТ СОҲАСИНИНГ ФИДОЙИСИ

МАТБУОТ СОҲАСИНИНГ ФИДОЙИСИ

ЭЪТИРОФ ВА ЭҲТИРОМ

Матбуот соҳаси жонкуярларининг ҳаёти ва фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг кўпчилиги ҳақиқий ижодкор сифатида шакллангунларига қадар имкони борича ҳаётни кенгроқ ўрганишга ҳаракат қилганларининг гувоҳи бўламиз. Бу тоифа ижодкорлар ҳақиқатан ҳам у ёки бу масалаларга ойдинлик киритишда ёхуд муаммоли масалаларни ҳал этишда қийинчиликларга дуч келишмайди, ижодий ишларининг ҳар бир саҳифасида ҳаёт ҳақиқатлари акс этиб туради.

Таъбир жоиз бўлса, кўплаб ёшларнинг севимли устози, "Шуҳрат" медали соҳиби, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Алламберган Жуманиёзов ана шундай журналистлар тоифасидан. Отахон журналист ўзининг ишчанлиги, ҳақиқатпарварлиги, ташаббускорлиги билан ибратга муносиб ижодий тажриба мактабини яратган, қорақалпоғистонлик журналистларга ҳамиша намуна бўлиб келган инсон сифатида қадрланади.

Алламберган Жуманиёзов айни пайтда 75 ёшга тўлдилар. Ўз ҳаётини халққа маънавият улашишдек сермашаққат ва шарафли касб — журналистика соҳасига бағишлаган отахон журналист ҳамиша халққа интилиб, уларнинг ташвиш ва муаммоларига елка тутиб яшади ва ана шу фазилати унинг ҳаёт мазмунига айланган.

ҲАЁТ ТАЖРИБАСИ ВА ИЖОД ЙЎЛИ

Илк меҳнат фаолиятини 1966 йилда Хоразм вилояти 167-қурилиш трестида оддий ишчи бўлиб ишлашдан бошлаган Алламберган Жуманиёзов то ҳақиқий ижодкор сифатида шакллангунга қадар турли вазифаларда ишлади: электромонтёр, собиқ иттифоқ армияси сафида оддий аскар, ҳарбий хизматдан сўнг алоқа бўлими бошлиғи, теплоходда ишчи-матрос, ҳатто пахта териш машинаси механизатори каби касбларни мукаммал эгаллаш билан бирга ҳаётни, турфа хулқ-атворли инсонларни пухта ўрганди. Буларнинг барчаси унга журналист сифатида ижодий фаолиятини бошлаганида ҳаётий тажриба сифатида қўл келди.

Устоз журналист Тошкент Давлат (ҳозирги Ўзбекистон Миллий) Университетини журналист ихтисоси бўйича муваффақиятли тамомлаб, 1975-1984 йилларда Амударё тумани "Амударё ҳақиқати" газетаси таҳририятида мухбир, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари лавозимларида фаолият юритди. 1984 йилдан 1995 йилгача Амударё тумани партия қўмитасида консультант, бўлим мудири ўринбосари, Халқ депутатлари А. Темур номли овул Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, туман Кенгаши ижроия қўмитаси ташкилий бўлим мудири, Амударё туман ҳокимлиги ташкилий бўлим мудири каби масъулиятли вазифаларда ишлаб, халққа ҳалол ва сидқидилдан хизмат қилди. У қаерда, қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар, ўзининг севимли машғулоти — ижод қилишдан асло тўхтамади.

У 1995 йилда тамоман янги давр ва янги шароитда ижод майдонига қайтди. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг ўзига хос синовлари матбуот соҳасига ҳам ўз муҳрини босган бир даврда у туман газетаси муҳаррирлигини қабул қилиб олди.

Таҳририят ижодий жамоаси билан ҳамкорликда, қолаверса, туман ҳокимлигининг қўллаб-қувватлови билан газета обуначиларини кўпайтириш, таҳририятда пуллик хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш чоралари кўрилди. Натижада таҳририят 1996-2005 йилларда газетанинг полиграфик ижроси ва адади, обуначиларининг географик қамрови кенглиги жиҳатидан Қорақалпоғистон миқёсида илғорлар сафидан жой олди. 2001 йилда Республика Жўқорғи Кенгесининг матбуот соҳасига бағишланган махсус мажлисида Қорақалпоғистон Республикасидаги энг сифатли ва энг намунали туман газетаси деб эътироф этилди.

ТАДБИРКОР ЖУРНАЛИСТ ВА МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

Ўз касбий фаолиятига бўлган меҳр ва янгиликларга интилиш ҳисси Алламберган Жуманиёзовни матбуот соҳасининг тадбиркори сифатида шакллантирди. У 1998 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб Амударё туман хотин-қизлар қўмитасининг нашри — "Садоқат гулшани" газетасига асос солди.

1999 йилда мамлакатимиз мустақиллигининг 8 йиллиги муносабати билан Амударё туманида ўтказиладиган семинар-кенгашига бағишлаб "Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани" деб номланган ранг-тасвирли суратли альбомни чоп қилдирди. Тадбиркор журналист 2003-2005 йилларда Манғит пахта тозалаш заводи — "Юлдуз" ҳиссадорлик жамиятининг "Ҳамроз" адабий-бадиий, ижтимоий ва таржима газетасини ташкил этиб, Қорақалпоғистон Республикасининг еттита туман ва шаҳарларига обуна йўли билан тарқатишга эришди.

Алламберган Жуманиёзов нафақага чиққач ҳам ижоддан кўнгил узиб кетмади. У 2011 йилдан 2020 йилга қадар "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятида масъул котиб, махсус мухбир лавозимларида фаолият олиб борди. Кейинчалик 2021-2023 йилларда тумандаги 56-сонли мактабда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи вазифасида ишлаб, мактаб ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, уларни миллий-маънавий қадриятларга, она Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшди.

Отахон журналист Алламберган Жуманиёзов ҳамон тетик, бардам ва бақувват. Айни пайтда Бой овул МФЙ раисининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида деярли ҳар куни халқ орасида. Шу билан бирга, ўзи учун қадрдон бўлиб қолган "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятида ҳам тез-тез бўлиб, ижодий жамоага, шогирдларига қимматли маслаҳатлар бериб, янги ғоялар сари руҳлантириб туришдан асло чарчамайдилар.

Тиниб-тинчимас фидойи устоз, "Шуҳрат" медали соҳиби, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Алламберган Жуманиёзовнинг эл-юрт фаровонлиги, миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида келажакка ишонч, ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдириш борасидаги самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан яна бир бор эътироф этилди. Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан отахон журналист 1-Даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Биз отахон журналист, кўплаб ёшларнинг севимли устози Алламберган ота Жуманиёзовни, аввало умрининг қутлуғ 75 йиллик довони билан ҳамда 1-Даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан чин дилдан муборакбод этамиз. Яна узоқ йиллар ижод майдонида дадил одимлаб, шогирдлар билан биргаликда қалам тебратиш насиб этсин, ҳамиша халқ назарида яшаб, невара-чевараларнинг камолини кўриш бахтига мушарраф бўлинг, деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026