12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:58
Жамият 👁 574

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йилдаги фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йилдаги фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ҳуқуқий ислоҳотларнинг туб моҳияти инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янги босқичга кўтаришга қаратилган. Ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширувчи асосий идора сифатида Адлия вазирлиги зиммасига бу борада улкан масъулият юкланган. 23 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирилиги томонидан 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжумани ҳам ўтган давр мобайнида соҳада эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш, келгуси режаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этди. Матбуот анжуманида Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар қатнашдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Амангелди Пренов таъкидлаганидек, ҳисобот даврида вазирлик томонидан энг аввало, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш масаласига устувор аҳамият қаратилган. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2025 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан вазирлик ва унинг қуйи тизимларига жами 5 минг 45 та мурожаат келиб тушган. Эътиборлиси, ушбу мурожаатларнинг 2 минг 779 таси, яъни 55 фоизи қаноатлантирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланишига эришилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аҳолини кўпроқ меҳнат муносабатлари, уй-жой масалалари, ижтимоий ҳимоя ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар ташвишга солмоқда. Шунингдек, ўтган йил давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб судларга киритилган 13 минг 161 та даъво аризалари натижасида 7 миллиард 151 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилган.

Вазирлик фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши – бу давлат органлари ва ташкилотларида қонунчилик ижросини назорат қилишдир. Вазирлик томонидан амалга оширилган мониторинглар ва ўтказилган текширишлар натижасида давлат идораларида 45 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли муассаса, идора ва ташкилотларга 1217 та таклиф, 317 та огоҳлантириш киритилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимномалар асосида аҳолига 23 миллиард 391 миллион сўмлик маблағлар қайтарилган. Шу билан бирга, ўз вазифасига совуққонлик билан қараган 789 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Ушбу рақамнинг ўзиёқ жойларда ҳали-ҳануз қонунчиликка риоя қилишда масъулиятсизлик ҳолатлари учраётганидан далолат беради.

Аҳолига қулайлик яратиш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида давлат хизматлари кўрсатиш тизими ҳам тубдан такомиллаштирилмоқда. 2025 йилда Давлат хизматлари марказлари орқали 1 миллион 133 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилгани, шундан 410 мингтаси онлайн тарзда амалга оширилгани рақамлаштириш жараёнининг жадаллашганини кўрсатади. Инфратузилмани яхшилаш мақсадида Нукус шаҳри ва 17 та туманда замонавий марказ бинолари фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари архивларидаги 3 миллион 700 мингдан ортиқ ҳужжатларнинг рақамлаштирилиши фуқароларга ҳужжат олишда тезкорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Юридик хизмат кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар ҳам эътиборга молик. Хусусан, туман ва шаҳар адлия бўлимлари ҳузурида ташкил этилган 17 та Юридик хизмат кўрсатиш маркази бугунги кунда мактаблар, боғчалар ва поликлиникалар каби ижтимоий соҳа объектларига сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатмоқда. Бу эса бюджет ташкилотларида қонун бузилишларининг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 51 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилгани жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, 2025 йилда амалга оширилган ишлар вазирлик жамоасининг "Инсон қадри учун" тамойили асосида, масъулият билан фаолият юритганидан далолат беради.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026