12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:23
Сиёсат 👁 377

ЭКОЛОГИК ПАРТИЯДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОДНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ АМУДАРЁЛИК САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ЭКОЛОГИК ПАРТИЯДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОДНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ АМУДАРЁЛИК САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра юртимизда фаолият юритаётган Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон леберал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзодлар рўйхатга олиниб, қарийб бир ой вақтдан бери номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари ҳудудларда сайловчилар билан учрашиб, сайловолди дастурлари билан таништирмоқда.

3 июль куни Амударё туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдишукур Хамзаевнинг ишончли вакили – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Лайло Сеитованинг амударёлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тургунбай Хожаназаров, Экологик партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ижроия қўмитаси раиси Ойсанам Бегимова, партиянинг туман Кенгаши раиси Саъдулла Содиқов, партия аъзолари, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Учрашувда номзоднинг ишончли вакили Лайло Сеитова сайловчиларни Абдушукур Ҳамзаевнинг таржимаи ҳоли ва 9 та банддан иборат сайловолди дастури билан таништирди. Айниқса дастурда Оролбўйида экологик муҳитни яхшилаш, чиқиндиларни саралаш, ташиш ва қайта ишлаш, атмосферанинг зарарли газлар ва чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш муаммоларига улкан эътибор қаратилгани, бу борада тезкор чоралар кўриш лозимлиги белгилангани қайд этиб ўтилди.

Ишончли вакил қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига экологик партиядан номзод Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастурида мамлакатда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда. Жумладан, пестицидлардан фойдаланишдан воз кечишга йўналтирилган “Яшил Ўзбекистон – 2030” дастурини, тармоқлар ва ҳудудларнинг “Яшил иқтисодиётга ўтиш индекси”ни ишлаб чиқиш, “Яшил виза” дастурини жорий этиш, юк ташишни йирик машиналардан темир йўлларга ўзгартиришга қаратилган чораларни амалга ошириш кўзланмоқда.

Шунингдек, шаҳарлар бош режаларини тузишда камида 30 фоиз яшил майдонлар яратиш, шаҳарсозлик фаолиятида жамоатчилик назоратини кучайтириш, норматив ҳужжатларни қабул қилишда атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш каби муҳим ташаббуслар илгари сурилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда Лайло Саитова халқимизнинг келажаги учун зарур бунингдек режаларнинг амалга ошиши, экологик вазиятнинг яхшиланишига ҳисса қўшиш учун 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Экологик партия номзоди Абдишукур Хамзаевга овоз беришга чақирди.

Учрашувда Экологик партия туман Кенгаши раиси Саъдулла Содиқов, партия Қорақалпоғистон Республикаси ижроия қўмитаси раиси Ойсанам Бегимовалар ҳам барчани сайловда фаол қатнашиб, Абдушукур Хамзаевнинг номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

Учрашувда сайловчилар ҳам номзоднинг сайловолди дастурига ўз муносабатларини билдирдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026