12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:23
Сиёсат 👁 438

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси маҳалла фаоллари билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси маҳалла фаоллари билан учрашди

5 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев амударёлик кўча бошчилари ва маҳалла фаоллари билан учрашди.

Учрашувда Жўқорғи Кенгеси Раиси Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига муносиб турмуш шароитларини яратиш ва инсонларнинг ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлиб яшашлари учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Айтиб ўтиш жоиз, ўтган йиллар мобайнида Президентимизнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги сабаб қорақалпоғистонликлар учун кўплаб имтиёзларга эга янгидан янги қарор ва фармонлар қабул қилинди. 2022 йил 31 август кунги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилган бўлса, шу йилнинг 25 октябрь куни қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан маҳаллалар ободонлаштирилиб, инфратузилмаси яхшиланди.

Амударё туманида ҳам мазкур қарор асосида 26 та объектда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилди. 2 та маҳалланинг маъмурий биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Умумий узунлиги 55,2 км бўлган ички йўллар таъмирланди. Электр таъминоти, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистондаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 млн. сўмдан ажратилди. Ажратилган маблағларни эса ҳар бир маҳалланинг ўзи, ўз муаммоларини ҳал қилиш учун ишлатиши белгиланган. Албатта, ушбу маблағларнинг қандай мақсадларга сарфланиши кўча бошчиларининг, маҳалла фаолларининг таклифлари асосида аниқланади.

Ушбу қарор билан Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллаларнинг инфтарузилмасини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш, маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ечимини топиш ҳамда ҳал қилиш мақсад қилинган.

Кўча бошчилари билан бўлиб ўтган учрашув шу йўналишдаги ишларнинг амалга оширилиши учун зарурий чора-тадбирларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этди.

Учрашувда фаол кўча бошчилари, маҳалла фаоллари сўзга чиқиб, ўз овул ва маҳаллаларида, кўчаларида амалга оширилаётган ишлар учун миннатдорчилик билдирган ҳолда маҳалла институтининг жамиятдаги нуфузини янада ошириш, аҳолининг бирдамлигини ва якдиллигини таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшишларини айтиб ўтдилар.

Учрашув якунида ёш авлод маънавиятини юксалтиришга, уларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларига ўз хиссаларини қўшган, узоқ йиллар мобайнида таълим ва бошқа соҳаларда фаолият юритган нуронийлар Турсунбой Абдуллаев, Жангабай Ражабов, Пардагул Ўразбаевалар “Ардоқли нуроний” кўкрак нишони билан, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдашева эса “Ватан фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026