28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:54
Қишлоқ хўжалиги 👁 280

Фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экилмоқда

Фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экилмоқда

Маълумки, ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот, полиз, картошка экинларни экиб, такрорий экин сифатида етиштириш аҳолининг куз-қиш мавсумлари ҳамда келаси йилнинг май ойигача бўлган муддатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, маҳсулотни экспортга чиқариш, қиш мавсумига сақлаш ҳамда бозорларда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш имкониятини беради. Қолаверса, фермер хўжаликларида ва томорқа ерлардан оқилона фойдаланиш орқали 2-3 маротаба ҳосил олиш ва каттагина даромад олиш мумкин.

Амударё туманида ердан унумли фойдаланиб, ҳар йили мўл ҳосил олиш орқали ўз оиласининг ва ҳамқишлоқларининг дастурхонлари тўкинлигига, қолаверса, бозорларимизда нарх-навонинг барқарор бўлишига ҳисса қўшаётган миришкор деҳқонлар, тажрибали томорқачилар ва ишбилармон фермерлар жуда кўп. Уларнинг фидойи меҳнатларининг самараси сифатида бугун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йилнинг тўрт фаслида ҳам савдо расталари ва дўконларда мақбул нархларда сотилмоқда.

Амударё туманидаги “Аллаберганов Иззатжон” фермер хўжалиги раиси Умиджон Аллаберганов 2015 йилда яхши ниятлар билан фермер хўжалигини ташкил этди. Хўжаликнинг умумий экишлик ер майдони 60 гектар бўлиб, 25 нафар пудратчи ва 10 нафар ишчи фаолият юритади. Тажрибали фермер ҳар йили ғалладан бўшаган ер майдонларини ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга ва ишсиз ёшларга уларнинг хоҳишига қараб ажратиб беради.

Шундай ёшлардан бири фермердан ер олиб, ўз меҳнатсеварлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган Диёрбек Ашировдир.

Фермер хўжалигида айни кунларда асосан сабзи, ош лавлаги, гулкарам, пиёз, турп, шолғом, бодринг, саримсоқпиёз, кўкатлар, сабзавот ҳамда картошкалар экилмоқда. Ижтимоий ҳимоя дафтарларида турувчи аҳолига фермер томонидан ер майдонлари ажратиб берилгани уларнинг даромад манбаига эга бўлишига, қолаверса бозор расталарининг арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланишига катта ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

2002 йилда ўз фаолиятини йўлга қўйган тажрибали фермерлардан бири –“Бешбоев Қурбонғали” фермер хўжалиги раҳбари Қурбонғали Бешбоев ҳам фермер хўжалигидаги 73 гектар экишлик ер майдонининг 47 гектарига пахта, 14 гектарига ғалла эккан эди.

Эндиликда фермер ғалладан бўшаган ер майдонларини “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турувчи ишсиз фуқароларнинг 50 нафарига шудгорлатиб, экин экишга тайёр ҳолатда ажратиб берди. Бандлиги таъминланган аҳоли ўзларига кўрсатилган бу каби эътибор ва даромад топишлари учун яратилган шароитдан мамнун бўлиб, далаларда жавлон уриб меҳнат қилишмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, бугунги кунда полиз экинларидан қовун, тарвуз, тариқ, мош, ловия, сабзавотлардан қалампир ва бошқа каби экинларини экиб етиштириш аввало такрорий экин ҳилма-хиллигини, ушбу экинларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга замин бўлмоқда. Қолаверса, аҳолининг бандлиги таъминланишида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026