15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 12:48
Жамият 👁 197

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАНИШИ УЧУН БАРЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛГАН

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАНИШИ УЧУН БАРЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛГАН

Аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, уларга кундалик ҳаётларида зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар мамлакатимиз ижтимоий сиёсатида ҳамиша устувор вазифа ҳисобланади. Айниқса, маиший хизматлар кўрсатиш савиясини янада яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли туманлар марказларидан олисда яшайдиган юртдошларимиз турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ишлар аҳолига манзур бўлмоқда. Бу борада аҳоли хонадонларини ўз вақтида ва узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар эътиборга муносиб.

Амударё туманининг барча ҳудудлари бўйича жами 24476 та аҳоли хонадони суюлтирилган газ билан бир маромда, узлуксиз таъминланиши учун туманнинг олис, энг чекка қишлоқларида “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлимининг хизмат кўрсатиш сервис марказлари ва бўлим филиаллари фаолият олиб бормоқда.

Хизмат кўрсатиш савиясини замон талаблари даражасига кўтариш, аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида жами 24476 та хонадонларнинг барчасига ID карталари тарқатилди. Шунингдек, “Амударётумангаз” филиали газ таъминоти бўлими тасарруфидаги 28402 дона газ баллонлари аҳоли фойдаланиши учун ижарага берилди. Аҳоли ҳисобидаги 2540 та газ баллонлари тўлиқ техник назоратдан ўтказилиб, ёрлиқлар ёпиштирилди ва 2021 йилнинг 1 июнь санасидан бошлаб аҳолига суюлтирилган газ баллонларини тарқатиш тўлиқ ID карталари орқали амалга оширилмоқда.

Айни пайтда “Амударётумангаз” филиали газ таъминоти бўлимининг 8 та шохобчаси мавжуд бўлиб, шундан Холимбег сервис Маркази томонидан 5123 та хонадонга, Куюк кўпир ОФЙ шохобчаси 5366, Қипчоқ ОФЙ шохобчаси 2279, филиал марказий омборхонаси томонидан 4823, Оқ олтин ОФЙ шохобчаси 2356 та хонадонга, Қангли ОФЙ шохобчаси 1387, Бўзёп ОФЙ шохобчаси 1489 та, Дўрман ОФЙ шохобчаси томонидан 1653 та хонадонга намунали сервис хизмати кўрсатиб келинмоқда.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини яхшилаш мақсадида туманда 2014 йилда Амударё ГТПси қурилиб, ишга туширилди. Бу эса аҳолининг суюлтирилган газга бўлган талабини тўлиқ қондириш имконини бермоқда.

Туманда ҳудудлардаги шохобчаларга узоқ бўлган хонадонлар ҳам кўпчиликни ташкил этади ва айнан ана шундай хонадонлар сони 8169 та бўлиб, уларнинг кўпчилиги Қиличбой мавзесига тўғри келади. Хусусан, Тошқалъа маҳалласи ҳудудида 640 та, Юқори қишлоқ МФЙда 491, Бешовул маҳалласида 684, Хизр эли маҳалласида 801 та, Қорамон МФЙда 874 та хонадон ҳудудий сервис хизмат кўрсатиш шохобчаларидан анча олисда жойлашгани учун истеъмолчиларга газ баллонлари махсус автомашиналарда етказиб берилмоқда. Шунингдек, Чойкўл, Тўлқин, Бобур номли ОФЙ, Жумуртов ШФЙ, Назархон ОФЙлари ва Торёп, Босув, Боғ, Арнабўйи маҳаллаларидаги истеъмолчиларга ҳам махсус автомашиналар ёрдамида газ баллонлари мунтазам равишда етказиб берилмоқда.

Амударё тумани ҳудудидаги 38 та МТТлари ҳам суюлтирилган газ билан мунтазам таъминланиб келинмоқда ва хизмат кўрсатишнинг бу йўналиши бўйича аҳолидан ва улгуржи-истеъмолчилар томонидан бўлимга шикоят ва мурожаатлар келиб тушмаганидан шуни англаш мумкинки, аҳолини ва улгуржи истеъмолчиларни суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш сифати тобора яхшиланиб бормоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига “Амударётумангаз” филиали газ таъминоти бўлими томонидан истеъмолчиларга 1940,7 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Шу билан бирга филиал томонидан ижрага берилган 28402 та, аҳолининг ўз ҳисобидаги 2540 та газ баллонлари ўз вақтида техник назоратдан ўтказилиб, ёрлиқлари янгиланди. Бу эса истеъмолчилар учун ҳеч қандай тўсиқларсиз газ баллонларини суюлтирилган газ билан тўлдиришда қулайлик яратиб, газ таъминоти бўлими ишчиларининг ўз ишларини сифатли, тезкор амалга ошириш имкониятини бермоқда.

Жасур ЕРМЕТОВ, “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019