Сиёсат
👁 2,375
Хотира турнири ўтказилди
14 февраль куни туманимиздаги 2-сонли мактабда ва Амударё транспорт касб-ҳунар коллежида волейбол бўйича туман терма жамоасининг собиқ аъзоси, марҳум Ниёзимбат Ешимбетов хотирасига бағишланган анъанавий хотира турнири бўлиб ўтди.
Мусобақаларда туманимиз ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда овул ва маҳаллалардан ташриф буюрган волейболчилар жамоалари ўзаро беллашдилар.
Якунларга кўра Амударё мелиорация касб-ҳунар коллежи жамоаси биринчи ўринни, Ўзбекистон маҳалласи жамоаси 2-ўринни ҳамда Манғит шаҳри жамоаси учинчи ўринни эгалладилар.
(Фото http://kamolot.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶