12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Саломатлик 👁 337

ДУРУНКИЛИК НУРОНИЙ ОНАХОНЛАР БИЛАН “БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА, ҲАМ ОНА” ШИОРИ ОСТИДА ДИЛДАН СУҲБАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ДУРУНКИЛИК НУРОНИЙ ОНАХОНЛАР БИЛАН “БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА, ҲАМ ОНА” ШИОРИ ОСТИДА ДИЛДАН СУҲБАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мустақиллик байрами яқинлашгани сари халқимиз ўзгача кайфият ва жўшқинлик билан энг азиз, энг улуғ кунга тараддуд кўришади. Кўчалар ободонлаштирилиб, хонадонлар ажиб файзга тўлади. Ҳатто нуроний онахонлар, отахонлар невараларини ёнларига олиб, қўни-қўшни, маҳалладошлариникига “қутлуғ бўлсин”га чиқишади. Яқинлашаётган байрам шукуҳи ҳар бир кўнгилдан ҳар битта хонадонга кириб боради.

Манғит шаҳрининг Дурунки маҳалласи 300 йиллик тарихга эга, турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаётган сўлим гўша. Бирининг оғирига бири елка тутиб, қувонч-у ғамини биргаликда баҳам кўришга одатланган дурункиликлар учун маҳалладошларининг тинчлиги, фаровон ва осойишталиги ҳамма нарсадан муҳим. Шу боис, ҳайит ва байрамларда, тўй-маъракаларда қўшни-қўшнининг кўнглини кўтариш, маъракаларида бел боғлаб хизмат қилиш, бирининг боласига бири меҳр кўрсатиш, қисқаси, маҳалладошлар обрўси учун интилиб яшаш дурункиликлар учун азалий қадрият.

Жорий йилнинг 16 август санасида маҳалланинг кайвони ҳожи онахонлари маҳалла хотин-қизлар фаоли Феруза Алламберганова ва Ўзбекистон номидаги кўча бошчиси Омонгул опа Қаюповаларнинг чорлови билан маҳалладаги ибратли хонадон соҳибаси Раънохон опа Тўраева хонадонида жам бўлдилар. Шу куни amunews.uz веб-сайти таҳририятининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” лойиҳаси доирасидаги “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” шиори остида нуроний онахонлар суҳбатидан биз ҳам баҳраманд бўлдик.

Дарвоқе, маҳалла онахонлари оила қадриятлари, миллий-маънавий урф-одат ва анъаналарни маҳкам тутишади. Маҳаллада ўзаро келишмовчиликлар, оилавий низо ва беҳуда жанажаллар маҳалла катхудолари орқали бартараф этилгани боис, сўнгги йилларда бу каби салбий ҳолатлар йўқ ҳисоби. Кўча бошчи онахонлар, ҳудудий профилактика инспектори, маҳалла хотин-қизлар фаолининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли ажрашиш ёқасига келиб қолган иккита оила яраштирилди.

Ёш болаларнинг тунги пайтларда кўчада ёлғиз юришларига дурункилик онахонлар асло йўл қўйишмайди.

“Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она шиори остида ўтказилган бир пиёла чой устидаги самимий давра суҳбатида кўча бошчи онахон – Омонгул Қаюпова, Раънохон Эшимбетова, Розия Шукуруллаева, Фотимахон опа Тожибоева, Гулора момо Худойберганова, Тозагул Дўсчанова, Сафаргул Аметова, Раънохон Тўраева, Зулхумор Ҳайитбоева, Тўлғоной Худойберганова, Гулора Ҳабибуллаевалар оилада фарзанд тарбияси, қайнона ва келин муносабатлари, айниқса, ёш қизларни турмушга тайёрлаш, уларнинг кийиниш маданияти, уй тутиши, сариштали, касб-корли бўлишлари учун шароитлар яратиш борасидаги фикрларини билдирдилар.

Айниқса, нуроний онахонлар оилада эркак кишининг ўрни, унинг фарзандлари олдидаги нечоғлик ҳурмат-эътиборли бўлиши аёл кишига боғлиқлигини ҳаётий мисоллар орқали ифода этдилар.

Давра суҳбати давомида онахонларнинг ақлли ва доно неваралари бувижонлари учун кўк чой дамлаб беришди, одоб сақлаб, онахонлар гурунгларидан бир четга ўтиб, шахмат-шашка ўйнашди, бири-бирларига топишмоқлар айтишиб, ўзлари таътил пайтида ўқиган китоблари юзасидан фикрлашиб олдилар. Омонгул опа Қаюпованинг китобхон невараси Раҳмонбек Кўкланбоев онахонларга шеърлар айтиб берди.

Тадбир давомида журналист Робия Йўлдошева дурункилик нуроний онахонларга оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, гиёҳвандлик, эрта никоҳнинг олдини олиш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоя ва иллатлардан ҳимоя қилиш, ҳар бир оилада китобхонлик муҳитини яратишдек хайрли ишларга бош-қош бўлаётганлари учун самимий миннатдорчилик билдирди.

“Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” шиори остида дурункилик онахонлар ва уларнинг неваралари иштирокида amunews.uz веб-сайти таҳририяти ижодий жамоаси ва Дурунки маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Феруза Алламберганова билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбати оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш орқали соғлом ва гўзал ҳаётга эришишда муҳим аҳамият касб этиши табиий.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026