12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:33
Қишлоқ хўжалиги 👁 365

Байрам олдидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

Байрам олдидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

Мамлакатимизда ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрамимиз – истиқлолга эришилган кун ва Янги йил арафасида аҳолига қулайлик яратиш ва маҳсулотлар таннархининг барқарорлигини сақлаш учун озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилади. Юртимизнинг барча шаҳар, туманлари марказларида ҳамда аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилиши юртдошларимизга улкан қулайлик яратмоқда.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизнинг “Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти қошидаги “Манғит-бозор эркин харид” МЧЖ томонидан ҳам арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти йўлга қўйилгани мустақиллик байрами арафасида туманимиз аҳолиси қувончига қувонч қўшди. Муҳим саналар, байрамлар муносабати билан бировни йўқлаш, яқин қариндошлар, биродарларни меҳмонга чақириб сийлаш, дилдан суҳбат қуриб, қувончини баҳам кўриш халқимизга хос азалий қадриятлардандир. Аслида ҳам қачонки уйимизга меҳмон келса, кўнглимиз қувончдан яйраб, уларни энг мазали мевалар билан сийлагимиз келади, дастурхонга ширин таомлар тортиш орқали меҳмонга ҳурмат-эҳтиромимизни ифода этамиз.

Шундай қутлуғ кунларда ички истъмол бозорини тўлдириш, нархларни барқарорлаштириш мақсадида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилганлиги нур устига аъло нур бўлаяпти.

Манғит Деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада маҳсулотлар сероб уларни пластик карталар орқали ҳам харид қилиш имконияти ҳам яратилган. Шу йилнинг 15 августидан 15 сентябригача давом этадиган ярмаркада туманимиз аҳолиси ҳар куни соат 8:00дан 20:00гача оиласи эҳтиёжи учун асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишлари мумкин, Савдо ярмаркасини ҳудудий таъминот корхоналари, тумандаги деҳқон, фермер хўжаликлари сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаб туришибди. Савдо нуқталарида сотувчилар учун ҳам зарур шароитлар яратилганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

Ярмаркада ҳар куни 18та савдо ўрнида қорамол гўшти, қаймоқ, ун, пахта ва кунгабоқар ёғлари, тухум, картошка, пиёз, сабзи, қовун, тарвуз, бақлажон каби маҳсулотлар узлуксиз сотилмоқда.

Эътиборли жиҳати ярмаркадаги ун ва пахта, кунгабоқар ёғи ва товуқ гўштидан ташқари барча маҳсулотлар туманимиз меҳнаткашлари меҳнатларидан яратилган маҳсулотлардир. Товуқ гўшти ҳозирча Хоразмдан, “Урганч, Умид юлдузлари” хусусий корхонасидан келтирилаяпти. Яқин кунларда туманимизнинг паррандачилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлари етиштираётган парҳез гўштлари савдога чиқарилади.

Ёз охирлаб бораяпти. Ўтаётган ҳар бир кун бизни мамлакатимиз мустақилликка эришган қутлуғ сана – 1 сентябрга яқинлаштираяпти. Бутун юртимиз бўйлаб истиқлол шукуҳи кезиб юрган бугунгидай қувончли кунларда арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси шу азиз Ватанда инсон қадри улуғ эканлигидан далолат бермоқда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026