«КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ» МАВЗУСИДА ОНЛАЙН СEМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилган эди. Уларга яратиб берилган шароит ва молиявий дастаклар қисқа даврда маҳалла аҳли билан ижобий муносабат ўрнатиш имконини бериб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари натижадорлигини оширди.
Республика миқёси бўйлаб “Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибаси” мавзусига бағишланган онлайн семинар ҳам ҳоким ёрдамчилари учун ушбу соҳада тизимли ишларни йўлга қўйиш борасида ёрдамчи бўлди.
Семинар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Хитойдаги камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ва БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
21-25 август кунлари ўтказилган семинар Амударё тумани ҳокимлигининг студиясида ҳам ташкил қилиниб, туманда мавжуд 49та маҳалланинг ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Хитойдаги камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ўртасидаги англашув меморандуми, Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш бўйича делегациясининг Хитойга ташрифи давомида эришилган келишувлар асосида ташкил қилинди.
Семинар маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўналишида ҳоким ёрдамчилари самарадорлигини оширишга бағишланди.
Онлайн семинар 6та тематик маърузлардан иборат бўлиб, биринчи кунида иштирокчиларга қисқа муддатли ўқув-машғулотнинг мазмун-моҳияти ва дастурли иш режаси таништириб ўтилди.
Шунингдек, семинар “Камбағалликдан чиқиш ва юқорига интилиш, мақсадли ёрдам” мавзусида видеолар, амалий мисоллар билан иштирокчиларга тушунтирилди.
Маълумки, Хитой Халқ Республикаси дунё мамлакатлари ўртасида камбағалликни қисқартириш бўйича етакчи мамлакат ҳисобланади. Унда камбағаллик даражаси 0,5-1 фоизни ташкил қилади. Ҳолбуки, ушбу кўрсаткич XX асрнинг 70-80-йилларида 70 фоиздан юқори бўлган. Бу эса мамлакатда камбағалликка қарши курашиш бўйича жорий этилган манзилли ишларнинг юқори самарадорлигини билдиради ва жаҳон ҳамжамияти учун бебаҳо тажриба сифатида эътироф этилди.
Мазкур семинарнинг мақсади иштирокчиларга Хитойнинг камбағалликни қисқартириш соҳасида амалга оширган чора-тадбирлари, аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўлланилган манзилли инструментлари ва камбағал аҳоли қатламлари билан индивидуал тарзда ишлаш механизмлари каби тажрибасини ўргатиш ҳисобланади.
Семинарни ташкил этиш натижасида маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларида ушбу мавзу бўйича тушунчалар ва унга қарши курашиш бўйича халқаро тажрибалар шакллантирилди.
Шунингдек, иштирокчилар камбағаллик тушунчаси ва унинг сабаблари, аниқлаш методикаси, ушбу тоифадаги оилалар билан ишлаш, уларнинг хоҳиш ва истакларини аниқлаш, касб-ҳунарга ўқитиш учун йўналтириш ва тадбиркорликка жалб этиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича тажрибаларга эга бўлди.
Семинарда ҳоким ёрдамчилари ҳар бир камбағал оилага индивидуал ёндашиши, янги инновацион механизмларни қўллаши ва оилаларни камбағалликдан чиқишига қўшимча ёрдам бўлиши кўзда тутилди.
Семинар якунида иштирокчилар олган билимларини мустаҳкамлаш учун тест синовларидан ўтказилди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶