ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМЛАРГА НAФAҚA ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАНАДИ
Ишдан бўшатиш нафақаси бу — ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бир йўла бериладиган пулли тўловдир. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 173-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимга тегишли нафақа тўланади.
Лекин иш берувчининг ташаббусига кўра, шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги бундан мустасно саналади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 168-моддаси биринчи қисмининг 1-, 2-, 6-бандлари, яъни ташкилотни тугатиш қисмида ва 9-бандларида назарда тутилган тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, жисмоний шахс бўлган иш берувчи муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган ҳолларда ҳам нафақа тўланмайди.
Меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 168-моддаси биринчи қисмининг 4- ва 5-бандларига мувофиқ бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади. Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан, уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан, беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан, ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан, ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Ходимнинг айбли ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган асосларга кўра, ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда жамоа келишувларида, шунингдек, жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ёхуд иш берувчининг, юридик шахс ваколатли органларининг, ташкилот мулкдорининг ёки мулкдорлар томонидан ваколат берилган шахсларнинг қарорларида ходимларга ишдан бўшатиш нафақаларини, компенсацияларни тўлаш ёки уларга ҳар қандай шаклда бирор-бир бошқа тўловларни тайинлаш назарда тутилиши мумкин эмаслиги келтириб ўтилган.
Ишдан бўшаган ва бўшатилган ходимлар белгиланган тартибда нафақа ва компенсациялар олиш, талаб қилиш ҳуқуқига эга.
A.Тожибоев, туман
Адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶