12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:41
Жамият 👁 522

Ижтимоий ходимларга компьютер жамланмалари тарқатилди

Ижтимоий ходимларга компьютер жамланмалари тарқатилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чоралари, ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва рақамлаштирилган янги тизимини жорий этиш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш, ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаларини ташкил этиш белгиланган ҳамда ушбу маблағлар жойлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда аҳоли ҳаётига доир ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўпдан-кўп ижтимоий муаммолар ечимини топиш имконини бермоқда.

Амударё туманида ҳам Президент Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришига салбий таъсир кўрсатаётган ижтимоий муаммоларни бартараф этишга қаратилган манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда, албатта, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллаларда фаолият олиб борувчи комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимларининг саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эга.

Янги йил байрами арафасида Амударё туманидаги овул ва маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар қамровини янада кенгайтириш ҳамда аҳолига маҳалла даражасида намунали хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида уларни ахборот технологиялари билан таъминлаш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 17-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил 2 октябрдаги махсус топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси ҳисобидан жами 366 млн 765 минг сўм маблағ ажратилиб, ижтимоий ходимларга хизмат бобида фойдаланиш учун компьютер жамланмалари олиб берилди. Бу эндиликда ижтимоий ходимлар иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш имконини беради.

Чиндан ҳам, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг муваффақияти бевосита маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимларнинг фидойилиги ва уларга яратилган шароитларга боғлиқ. Замонавий рақамли технологиялар билан таъминланган ижтимоий ходимлар эндиликда муҳтож қатламнинг дардини нафақат эшитади, балки уларнинг муаммоларини тизимли равишда, тезкор ҳал қилиш имконига эга бўлади. Бу каби ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш ва жамиятда ижтимоий адолатни қарор топтириш йўлидаги изчил ҳаракатларнинг мевасидир. Зеро, давлатнинг ижтимоий сиёсати ҳар бир хонадонга, ҳар бир инсон ҳаётига кириб бориши фаровон ва барқарор жамият қуришнинг асосий гарови саналади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026