БЎЗСОЛМА МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ УЧУН ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Дўрман овулидаги Бўзсолма маҳалласида жойлашган 2-сонли оилавий поликлиникада туман тиббиёт бирлашмасининг тор доирадаги мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
14 сентябрь куни бўлиб ўтган ушбу тиббий кўрикда ЛОР, окулист, кардиолог, гинеколог, терапевт, УЗИ шифокори, эндокринолог ҳамда оилавий шифокорлар қатнашишди. Тиббий кўрикда ҳудуднинг 184 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 71 нафарида турли касалликлар аниқланди. Ушбу беморларнинг 73 нафарига тиббий кўрсатмалар бўйича амбулатор тавсиялар берилди. 38 нафар беморлар бепул дори-дармонлар билан таъминланди. 1 нафар беморга стационар даволанишга йўлланма берилди. 38 нафар туғруқ ёшидаги аёллар УЗИ текширувидан ўтказилди. 8 нафар аёл ВМС, 3 нафар аёл орал контрацепция воситалари билан қамраб олинди.
Кўрик давомида ҳудуд аҳолисига соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш ва тиббий маданият, туғиш ёшидаги аёлларга ҳомиладорликдан сақланиш ва контрацепция воситаларидан фойдаланиш, кўкрак сути билан эмизишнинг афзалликлари тўғрисида индивидуал тарзда суҳбатлар, тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилди.
Ж.Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси ташкилий-услубий бўлими мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶