ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ШИФОКОРЛАРИ УЧУН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирокида аҳоли ўртасида тўғри овқатланишни йўлга қўйиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.
Шу йил 19 сентябрь куни тиббиёт муассасаси фаоллар залида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Бирлашма бошлиғи Ф.Абдуллаев ҳамда бошлиқ ўринбосарлари, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари мудирлари, тор соҳа мутахассислари, тиббий бригада аъзолари ва масъул тиббий ходимлар қатнашишди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда Тиббиёт бирлашмасининг аҳоли саломатлигини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими мудири Жумабой Явкашев кўргазмали тарзда, интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказди. “Тўғри овқатланиш соғлом ҳаёт асоси” мавзусида бўлиб ўтган машғулотлар давомида соҳа мутахассисларига ҳафта кунлари давомида ташкил қилинадиган соғломлаштириш тадбирлари, тўғри овқатланиш тартиби тушунтирилиб, ҳудудларда аҳоли ўртасида бу борадаги тушунтириш-тарғибот ишларини мунтазам равишда ўтказиб бориш кераклиги таъкидланди.
Қизиқарли ўтган семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Т.Саидова, ТТБ шифокори

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶