ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 23 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг кубоги - 2023» спорт мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақаларда тиббиёт ходимлари спортнинг мини футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўз кучларини синовдан ўтказдилар.
Қизғин кечган баҳсларда спортнинг мини футбол тури бўйича 1-ўринни бухгалтерия бўлими, 2-ўринни тез тиббий ёрдам бўлими, 3-ўринни техник хизмат бўлими жамоалари қўлга киритишди.
Шунингдек стол тенниси бўйича эркаклар ўртасида 1-ўринни ренгенолог шифокор Н.Жамолов, аёллар ўртасида эндокринолог шифокор Н.Йўлдошева, эркаклар ўртасида 2-ўринни бухгалтер Э.Худойбергенов, аёллар уртасида КТМП шифокори Д.Алламбергенова, 3-ўринни эркаклар ўртасида шифокор Ж.Явкашев, аёллар ўртасида Ш.Исаевалар эгаллашди. Шахмат ва шашка турлари буйича мусобақалар давом этмоқда.
Ж. Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶