28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:28
Иқтисодиёт 👁 310

ЎҚУВ МАРКАЗИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ТИКУВЧИЛИК ВА КАСАНАЧИЛИКНИ ЎРГАНИШМОҚДА

ЎҚУВ МАРКАЗИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ТИКУВЧИЛИК ВА КАСАНАЧИЛИКНИ ЎРГАНИШМОҚДА

Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, манзилли дафтарларга киритилган, ишсиз аёл-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш борасида қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Амударё туманида ҳам ишсиз, кам таъминланган, эҳтиёжманд хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида Навоий номли маҳалла ҳудудидаги собиқ Бандликка кўмаклашиш маркази биносидан хона ажратилиб, ўқув маркази ташкил этилди ва зарурий жиҳозлари билан таъминланди.

Мазкур ўқув марказида бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар учун қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этилган. Тикувчилик ҳамда касаначилик йўналишида хотин-қизларга ҳунар ўргатиш йўлга қўйилган. Марказда ҳунар ўрганиш учун ташриф буюрган хотин-қизларга “Tamara TEXTILE” тикувчилик корхонаси раҳбари, тадбиркор Тамара Юсупова тикиш-бичиш ишларини, тадбиркор Раъно Муродова эса декоратив буюмлар, гуллар ясашни ўргатмоқда.

Айни пайтда марказда ҳунар ўрганаётган аёл-қизларга етарли шароитлар яратилган хоналарда машғулотлар ўтказилмоқда. Уларга аёллар ва эркаклар, болалар кийимларини бичиш, мавсумий кийимларни тикиш, мато танлаш, чокни мустаҳкамлаб тикиш кабилар бўйича йўл-йўриқлар берилиб, тушунчалари мустаҳкамланади. Безак ясашга қизиқувчи аёл-қизларга ҳам гулқоғоз танлаш, ранглардан, бўёқлардан фойдаланиш, гулбаргчалар тайёрлаш кабилар ўргатилади. Ўқув курси якунида тингловчиларга масус сертификатлар берилади ва келгусида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида амалий ёрдам кўрсатилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўқув маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Президент Қарорига кўра ташкил этилган ушбу марказга туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтириб қолган эҳтиёжманд аёллар, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, бундай аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида овул ва маҳаллаларда тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик каби йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларига яқиндан кўмаклашилмоқда.

Ушбу марказ фаолиятининг асосий мақсади ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳудудий ҳамда минтақавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитишдан иборат. Ўтган давр мобайнида ўқув марказида 83 нафар хотин-қизлар тикувчилик йўналишида касб-ҳунар ўрганиб, сертификатларга эга бўлишди. Ҳозирги пайтда шундан 10 нафари ўз уйида тикувчилик цехини ташкил этди. Шунингдек, кўплаб аёл-қизлар декоратив буюмлар ва турли гуллар, саватлар, чироқлар ясашни ўрганишди ва элимизнинг тўй-базмларида хонадонларини безаклар билан безаб, хизмат кўрсатишни йўлга қўйишди.

Келгусида ушбу ўқув марказида бошқа йўналишлар бўйича ҳам ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, уларга чекка ҳудудлардаги аёл-қизларни кўпроқ жалб этиш мақсад қилинган. Бу каби амалий ишлар туманда аёл-қизларнинг ҳунар ўрганишларида, ўз-ўзини иш билан банд қилиши, шу ҳунарлари орқали доимий даромадга эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026