12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:23
Қишлоқ хўжалиги 👁 477

АМУДАРЁДА А.ҲАИТОВ ИШТИРОКИДА КУЗГИ ЭКИНЛАРНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА ЭКИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁДА А.ҲАИТОВ ИШТИРОКИДА КУЗГИ ЭКИНЛАРНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА ЭКИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманига Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов ташриф буюриб, туман ҳудудидаги фермер хўжаликлари далаларида кузги экинларни тўқсонбости усулида экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

19 октябрь куни Тўлқин овулидаги “Илҳом Матлуба” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинарга ташриф буюрганлар ушбу хўжаликда ажратилган 3 гектар далада экилган тўқсонбости экинларининг парвариши билан қизиқди.

Семинарда Актам Ҳаитов тўқсонбости экинларни парваришлаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериб ўтди. Шунингдек, мамлакатимиз аҳолисининг эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлардан пиёз, саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида эса сабзи, ош лавлаги, кўкатлар, редиска ва карам кабиларни тўқсонбости усулида экиб, етиштириш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Ундан ташқари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳозирдан ҳаракат қилиш кераклигини айтиб, тўқсонбости экинларини ўз вақтида экиш, агротехник тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Таъкидлаш жоизки, туманда жорий йилда 2024 йил ҳосили учун пиёз ва саримсоқ пиёз экинларини тўқсонбости усулида экиш режаси фермер хўжаликлари томонидан 110 гектар, деҳқон хўжаликлари томонидан 766 гектар, томорқа ер эгалари томонидан 876 гектар қилиб белгиланган. Бугунги кунда туманимизнинг барча ҳудудларидаги хўжаликлар далаларида экинларни мазкур усулда экиш ишлари якунига етиб бормоқда.

Семинар иштирокчилари овули ҳудудидаги фермер хўжаликлари томонидан тўқсонбости усулида экилган экинлар ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларида амалга оширилаётган кўчат экиш ишлари билан яқиндан танишдилар. Иштирокчилар ушбу ҳудудларда етиштирлаётган иқлимга мос бўлган манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини парваришлаш бўйича тажриба ўрганиб, ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Шундан сўнг, Актам Ҳаитов Чойкўл овули ҳудудидан ўтувчи катта Қипчоқ йўли бўйида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тумандаги 49та маҳалла фуқаролар йиғинлари бешлиги иштирокида ўтказилаётган кўчат экиш ишларида ҳам қатнашди.

Семинар Арнабўйи маҳалласи ҳудудидаги “Камалов Гулмирза” фермер хўжалиги далаларида давом эттирилди. Ушбу хўжаликда дала четларида шпаллер усулида узум экилган. Шунингдек, ҳудуддаги 5 гектар далада 30та фермер хўжаликлари бирлашган ҳолда тўқсонбости экинларини экиб парвариш қилишмоқда. Ушбу ишларни кўздан кечирган семинар иштирокчилари, қишлоқ хўжалиги ходимлари, тажрибали деҳқонлар тўқсонбости экинларини экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ва маҳсулот етиштириш ҳажмларини ошириш бўйича фикр алмашишди.

Тадбир иштирокчилари Куюк кўпир овули ҳудудидаги “Ўрозалиев Хўжааҳмед” ҳамда Намуна маҳалласи ҳудудида “Музаффар Ешчанов” фермер хўжаликлари далаларда жадал давом этаётган экинларни тўқсонбости усулида экиш ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Туман ҳудуди бўйлаб Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов иштирокида бўлиб ўтган мазкур семинарларда деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш билан бирга, аҳолининг эртаки сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имконини бериши алоҳида таъкидланди. Шу сабабли агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказишни таъминлаш масалаларга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги айтилиб, туманда тўқсонбости экинларни етиштириш ҳажмини ошириш бўйича тавсиялар, зарур маслаҳатлар берилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026