Кузги шудгор – эртанги мўл ҳосилга замин
Деҳқончиликдан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорлашнинг аҳамияти катта. Сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.
Ерларни кузги шудгорлашга киришишдан олдин техникалар сифатли таъмирланиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланиши, ҳайдов тўғри ташкил этилиши лозим. Сифатли шудгорланган майдонларда шўр ювиш, яхоб суви бериш, эрта баҳорда далаларни экишга сифатли тайёрлаш каби агротехник тадбирлар гектарлар ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Туманимизда жорий йилги экинлардан бўшаган далаларда келгуси йил ҳосили учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошланиб кетди. Бу борадаги тадбирлар, табиийки, кузги шудгорлашдан бошланади.
Кузги шудгорлашни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун мавжуд техникалар сифатли таъмирланиб, мавсумга шай қилиб қўйилди.
Жорий йил кузида туманимиз бўйича 12420 гектар экин майдонларини шудгорлаш режалаштирган. Бу ишда қатнашаётган 43та юқори унумли, 50та оддий сурим техникалари юқори унум билан ишлашига эришилаётир.
Мавжуд 364та фермер хўжаликларидаги экин майдонларини 6 ноябрдан 30 ноябргача сифатли шудгорлаш режалаштирилган. Бу ишларда қатнашадиган техникалар 15та сурим отрядларига бириктирилди ва шудгорлаш жадвали ишлаб чиқилди.
Айни кунларда туманимизнинг экиндан бўшаган майдонларида кузги шудгорлаш ишлари қизғин давом этмоқда ва кунига 300 гектар атрофидаги майдонлар сифатли шудгорланмоқда. Тўлқин овулидаги “Амат Тўраев”, Қипчоқ овулидаги “Ҳайтимбетов Султон” фермер хўжаликларида эса кузги шудгорлаш ишлари ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида ниҳоясига етказилди. Хўжаликларда кузги шудгорлаш ишлари давом этмоқда.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶