“ИЖОД ЗАВҚИ” МАВЗУСИДАГИ ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар — келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка, адабиётга қизиқтириш ва ижод қилишга ундаш, ўз фикрларини бошқаларга таъсирчан услубларда етказа олиш маҳоратини шакллантириш мақсадида “Ижод завқи” видеороликлар танлови ўтказилди. Ушбу танлов шартига кўра, унда иштирок этишни истаган ёшлар ўз ижод намуналаридан ўқиб, эстетик дид билан видеотасвирга олишлари, видеоролик кўринишида тайёрлаб, таҳририятга 5 ноябрдан 20 ноябргача бўлган давр мобайнида тақдим этишлари керак эди.
Таҳририятимизнинг электрон манзилига туманимиз ҳудудидаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчилар, ёш ижодкорлар тайёрлаган бири-биридан ажойиб видеороликлар келиб тушди. Видеороликларда ёш ижодкорлар ўзлари, қизиқишлари ҳақида маълумот бериш билан бирга илҳомланиб ёзган Ватан, она, табиат ҳақидаги шеърларини ифодали ўқиб беришган, ҳар томонлама дид билан тасвирга олишга ҳаракат қилишган. Танловга тақдим этилган ёшларнинг ижод намуналари таҳририят жамоасида ташкил қилинган ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.
Ҳайъат қарорига кўра, 13-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Мадина Комилжоновага 1-ўрин, Амударё тумани Ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Ҳилола Камоловага 2-ўрин, 41-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси Оксана Шариповага 3-ўрин берилди. Танлов ғолибларига таҳририят томонидан Фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶