28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:54
Сиёсат 👁 308

Қипчоқ овул ва шаҳарча фуқаролар йиғинларида ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Қипчоқ овул ва шаҳарча фуқаролар йиғинларида ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Ёшлар – келажагимиз. Улар эртамиз, миллатимиз эгаларидир. Шу боисдан ҳам ёш авлод камолоти йўлида ташланган ҳар бир қадам фарзандларимизнинг порлоқ истиқболи ва жонажон Ўзбекистонимизнинг нурли эртаси йўлида қўйилган одимлар ҳисобланади.

Шу ўринда эътироф этиш жоизки, Амударё туманида ҳам ёшларнинг тўлақонли илм олишларига шароит яратиш, уларнинг турмушидаги муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўпгина саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда туман ҳокимининг, секторлар раҳбарларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари,тумандаги барча корхона-ташкилотлар раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари мунтазам ташкил этилаяпти.

2 декабрь куни туманнинг Қипчоқ овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов, йиғин масъуллари, овул фаоллари, ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувни овул фуқаролар йиғини раиси Соатбой Наметов очди. У ўз сўзида давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар келажагига катта эътибор қаратилаётгани ҳамда ёшлар масаласи давлат сиёсатида асосий ўринга кўтарилгани, бу қипчоқлик ёшлар ҳаётида ҳам яққол ўз ифодасини топаётганини таъкидлади.

Учрашув давомида туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб бугунги кунда ҳурматли Президентимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ва туманда ёшлар бўйича олиб борилаётган ишларга кенг тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшларнинг ўзлигини намоён этишлари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш каби масалалардаги, шунингдек бандлик масалаларидаги мурожаатлари ҳам тингланди ҳамда амалий ёрдам бериш учун назоратга олинди.

Шунингдек, овул ёшларининг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, спорт мусобақаларини тез-тез ўтказиб туриш юзасидан қилинган мурожаат қизғин қўллаб-қувватланди ҳамда амалий ёрдам бериш чоралари кўрилиши маълум қилинди.

Тадбирда ёшлар томонидан билдирилган 10дан зиёд мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ўрганилиши вақт талаб қиладиган мурожаатларни ҳал этиш мутасадди ташкилот раҳбарлари, ушбу масалаларнинг ижросини назорат қилиш бўйича тегишли масъуллар зиммасига юклатилди.

Шу куни Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини маъмурий биносида ҳам туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов, шаҳарча фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллар ва ёшлар иштирок иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими ҳудуд ёшлари билан дилдан мулоқот қилди ва муаммоларини ҳам тинглади. Ёшларнинг бандлик, деҳқончилик қилиш учун ижарага ер майдони ажратиш ва ижтимоий масалалардаги мурожаатлари тингланди ва ижобий ҳал қилиш юзасидан назоратга олинди.

Шуниси эътиборлики, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг тарзда такомиллаштирилиб борилмоқда.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026