12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Фан ва таълим 👁 398

1-сонли мактабда “Бу менинг ўзлигим, ғурур, номусим, Конституциям – олий Қомусим!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

1-сонли мактабда “Бу менинг ўзлигим, ғурур, номусим, Конституциям – олий Қомусим!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

Мамлакатимиз халқи севиб нишонлайдиган байрамлар кўп. Ҳар бир байрамнинг ўз тарихий аҳамияти, халқимиз ҳаётида тутган беқиёс катта ўрни бор. 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана эса ўзбекистонликлар учун мукаммал қомусий бахт, эрк ва адолатнинг ҳақиқий тантанаси, энг азиз ва қадрли байрам сифатида якдиллик билан нишонланади. Давлат ва жамоат ташкилотларида, таълим-тарбия муассасаларида сана муносабати билан “Конституция билимдонлари”, “Қомусимиз - бахтимиз”, “Конституциямизни ўрганамиз”, “Бахт-иқбол ва келажагимиз кафолати” мавзуларида кўрик-танловлар, давра суҳбатлари, заковат беллашувлари ўтказилади.

Конституциямиз қабул қилинган кун арафасида, жорий йилнинг 6 декабрь санасида Манғит шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида ҳам маънавий-маърифий, адабий-мусиқий байрам тадбири бўлиб ўтди. Дид билан безатилган мактаб фаоллар залида Конституциямизни мадҳ этувчи шиорлар, деворий газеталар, сиёсий адабиётлар, мактаб ўқувчиларининг Конституция ҳақидаги билимларини ўзида мужассам этган маърузалар, иншолар, ижодий ишлар кўргазмаси  ташкил этилди.

Тадбир аввалида она Ватан, истиқлол, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи жўшқин куй садолари остида саҳнага маънавий-маърифий ва адабий-бадиий кеча иштирокчилари кириб келишди. Иштирокчилар она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтишди. Шундан сўнг, Ўзбекистон мадҳияси янграб, барча, шу жумладан тадбирда иштирок этаётган ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, уларнинг ота-оналари ҳам мағрур туриб Ўзбекистон мадҳиясига жўр бўлиб куйладилар.

Бошловчилар Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллиги ҳамда Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган ўзгаришлар, мамлакатимизда рўй бераётган демократик жараёнлар ҳамда янгиланган Конституциямизнинг халқимизни келажак сари руҳлантириб тургувчи тенгсиз қудрати, қонун устуворлиги, бағрикенглик, ҳуқуқий тенглик ва адолат тамойиллари ҳақида бири-биридан таъсирли шеърлар ўқидилар.

Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида янгиланган Конституциямизнинг 155та моддаси ва ундаги 434та норманинг аҳамияти, халқимиз ҳаётида тутган ўрни юзасидан викторина саволларига тез, аниқ ва пухта жавоб бериш бўйича беллашув ҳам ўтказилди. “Янгиланган Конституциямиз ҳақида нималарни биласиз?” деган саволга  ўқувчи-ёшлар дадил ва тезкорлик билан жавоб бердилар. Хусусан, Конституциянинг 1-моддаси 15-, 5-, ва 31-моддалари ҳақида ўқувчилар мукаммал фикр юритишиб, ўзларининг Конституция билимдонлари эканликларини амалда намоён этдилар.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар халқ эрки, озодлик, бахт, тинчлик, тенглик, дўстлик ва миллатлараро тотувликни мадҳ этувчи шеърлар, ашулалар ижро этишди. Жўшқин куй-қўшиқларга монанд рақслари билан  тадбир меҳмонларига кўтаринки кайфият улашдилар.

Тадбир якунида “Бу – менинг ўзлигим, ғурур, номусим, Конституциям – олий Қомусим!” шиори остида “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!” қўшиғини жўр бўлиб куйладилар.

Бўлиб ўтган байрамона тадбир барчага завқ-шавқ бағишлади.

Муҳаббат Қодирова,

1-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026