Санъатингга қойил
Бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг бир қатор шаҳарларида отлар учун ўнлаб ҳайкаллар яратилганлигини билар эдик. Жумладан, Чехия, Москва, Пермь, Греция, Красноярские, Воронеж ва шу каби бошқа жойларда.
Бизни ҳайратга солган нарса шуки, у юртларда ўрнатилган ҳайкаллар ганч, бронза, суяк ва шу каби мустаҳкам қоришмалардан ишланган. Аммо бу тасвирдаги муаллиф отни қумдан ясамоқда. Яна сув бўйида. Бир шамол турса… бунинг яъни шунча қилинган меҳнатнинг оқибати нима бўлади? Ҳавога учиб бир зумда кунпаякун бўлиб кетмайдими?
Кўриб турганингиздек, ҳайкалтарош меҳр ва маҳорат билан ишламоқда. Тўғри, дунёда қумдан қаср ва саройлар барпо этилган, темирчилар қумдан қолиплар ясашади ва ҳоказолар… Барибар ҳам бу каби санъат намуналарини кўрган киши «Санъатингга қойил!» дейиши табиий бўлса керак.
Сиз нима дейсиз азиз Фикрдош?

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶