12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Спорт 👁 427

2009-2012 ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА ОЧИҚ БИРИНЧИЛИК МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

2009-2012 ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА ОЧИҚ БИРИНЧИЛИК МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшларни ҳарбий соҳага қизиқтиришда, уларнинг жисмонан соғлом, ақлан етук бўлиб улғайишида ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ўрни алоҳидадир.

11 январь куни Амударё тумани спорт мактабида туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги, туман Мудофаа ишлари бўйича бўлими, спорт мактаб ҳамкорлигида спортнинг шахмат, дзюдо, сузиш ва стол тенниси турлари бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” шиори остида ўтказилган мусобақада 2009-2012 йилларда туғилган ўсмир-болалар, қизлар иштирок этдилар.

Мусобақаларнинг бошланиши байрам тусини олди. Саф тортиб турган ўсмир-ёшларни туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Муродов 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин муборакбод этди ва мусобақада муваффақиятли иштирок этишини тилади.

Мусобақаларга старт берилишини барча иштирокчилар қувониб олқишладилар.

Беллашувларнинг дзюдо тури бўйича ўтказилган мусобақаларида 32 килограмм вазнда Дилшодбек Исмоилов, 35 килограмм вазнда Суҳроб Рустамов, 38 килограмм вазнда Алихон Собиров, 42 килограмм вазнда Жавоҳир Жумамуродов, 46 килограмм вазнда Ойбек Олломберганов, 50 килограмм вазнда Нурболат Естоев, 55 килограмм вазнда Ботиржон Худойберганов, 60 килограмм вазнда Фаррух Аҳмадов, 60 килограммдан зиёд вазнда Ғуломжон Янгибоевлар тенгдошларидан кучлилигини намойиш қилиб, биринчи ўринларни енгиб олдилар.

Шунингдек, шахмат бўйича беллашувлар ҳам қизғин кечди. Уч тур баҳсларидан сўнг  қизлар ўртасида Дилноза Тўраева, Холида Отажонова,  Диёра Махсудова, Лола Кўкланбоева, ўғил болалар орасида эса Камронбек Каримбоев, Асадбек Шомуродов, Абдулазиз Юсупов ва Султонбек Тўлибоевлар мусобақа ғолиб ва совриндорлари бўлдилар. Стол теннисида эса ўғил болалар орасида Зафарбек Юнусов, Элёр Бахтиёров, Отабек Тиркашев, Жаҳонгир Бозорбоев, қиз болалар орасида Умида Бахтиёрова, Динора Сададдинова, Лолахон Бахтиёрова, Муниса Султоновалар энг яхши натижаларни кўрсатдилар.

Сузиш спорт мактабда йўлга қўйилган энг кенжа турлардан ҳисобланса-да, ўсмирлар, ёшлар орасида оммавий тус олмоқда. Шуғулланувчилар орасидан нуфузли мусобақалар ғолиблари етишиб чиққанлиги фикримиз далилидир.

Мазкур мусобақада ҳам сузиш бўйича энг маҳоратлилар аниқланди. Ўғил болалар ўртасида Арслон Холбоев, қизлар орасида Айгерим Марксовалар барча тенгдошларидан кучли эканлигини намойиш этиб, биринчи ўринни енгиб олишди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими жуда ҳаяжонли ва таассуротларга бой бўлди.

Ғолиб ва совриндор бўлган ёш спортчиларни туман ҳокими Собир Хўжаметов қизғин табриклаб, диплом, қимматбаҳо совғалар топширди ҳамда келгусида туманимиз спорт шарафини юксак кўтарадиган номдор спортчилар бўлиб етишишини тилади.

Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб спортнинг 4та тури бўйича ўтказилган мусобақалар спорт мактабда шуғулланаётган ўғил-қизларга улкан мотивациялар берди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026