12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Жамият 👁 398

Табиий газ босимининг пастлиги, сув, электр таъминотидаги узилишлар: туман ҳокимлигидаги штабга шу кунгача 225 та мурожаатлар келиб тушди

Табиий газ босимининг пастлиги, сув, электр таъминотидаги узилишлар: туман ҳокимлигидаги штабга шу кунгача 225 та мурожаатлар келиб тушди

Қорақалпоғистонда қиш мавсуми об-ҳавоси Республикамизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан аёзли бўлади ва узоқроқ давом этади. Шу боисдан ҳам аҳолининг табиий газ ва иситиш тизимига, электр энергиясига эҳтиёжи ортиб кетади. Бу ўз навбатида баъзан иситиш мосламаларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмай фойдаланганда фавқулодда ҳолатлар юзага келиши, ёнғин, ис газидан заҳарланиш каби нохуш ҳолатлар собир бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Амударё туманида аҳолини қиш мавсумидан талофатларсиз олиб чиқиш, уларнинг табиий газ, ўтин, кўмир ва бошқа ёқилғиларнинг чала ёниши оқибатида пайдо бўладиган ис газидан заҳарланишининг олдини олиш, ёнғинлар содир бўлишига йўл қўймаслик ҳамда истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувини узлуксиз етказиб бериш, уларнинг бу борада дуч келган муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида штаб фаолияти йўлга қўйилган эди.

Штаб сутканинг барча вақтларида узлуксиз фаолият кўрсатиши учун “Қорақалпоқ сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти туман филиали, “Амударётумангаз”, туман электр тармоқлари корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси, Санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими масъул ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган ва ишонч телефони мунтазам ишлаб турибди.

Штаб ташкил этилган 2023 йилнинг 28 сентябридан жорий йилнинг 16 январига қадар ушбу ишонч телефони орқали аҳолидан 225та мурожаатлар қабул қилинган ва тезкорлик билан чора-тадбирлар кўрилиб, ижобий ҳал этилган.

Штабга кўплаб юртдошларимиз қатори Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласида истиқомат қилувчи Хосият Қутимова сув тармоғидаги носозлик, Бештом маҳалласида истиқомат қилувчи Комилжон Тўлибоев хонадонига қўйилган сув ўлчагич ишламай қолганлиги, Гулзор маҳалласидаги кўп хонадонли уйнинг 5-қаватида истиқомат қилувчи яна бир юртдошимиз уйининг томонидан чакка ўтаётганлиги, Холимбег овулидан Юнус Турсунов электр энергиясидаги узилишлар бўлаётгани юзасидан мурожаат қилишган. Келиб тушган мурожаатларнинг кўпчилиги табиий газ босимининг пастлиги, сув, электр таъминотидаги узилишларга доир бўлиб, муаммолар тегишли соҳалар мутасаддилари томонидан ўз вақтида ҳал этиш чоралари кўрилаётир.

Шуниси эътиборлики, штаб аъзоларига ва ишонч телефони орқали мурожаат қилаётган юртдошларимизга туман Фавқулодда вазиятлар бўлими мутасаддилари аҳолини қиш мавсумидан талофатларсиз олиб чиқиш мақсадида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан кенг тушунчалар бериб бормоқдалар.

Улар аҳоли хонадонларида ҳам бўлиб, табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, хона ичида тўпланиб қолиши, газ плиталарининг, иситиш қозонларининг ёқиб, қаровсиз қолдирилиши ис газидан заҳарланиш, ёнғин каби кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишига олиб келишини батафсил тушунтирмоқдалар. Бу борада фуқаролар огоҳликка, ҳушёрликка даъват этилмоқда.

Албатта, бунингдек тарғибот тадбирлари ўзининг ижобий натижаларини беради. Шу йилнинг 15 январида Аёқчи маҳалласида истиқомат қилувчи Қўзибой Раҳимов штабга хонадонида ток кучланиши баланд экинлиги хусусида ишонч телефони орқали мурожаат қилган эди. Штаб навбатчилари бу ҳақда туман электр тармоқлари корхонаси раҳбариятига маълум қилган. Натижада юқори кучланишли ток туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган нохуш ҳолатнинг олди олинган.

Хулоса қилиб айтганда, штаб фаолияти туманимизда аҳолининг қиш мавсумини беталофат ўтказишига хизмат қилаётгани билан жуда аҳамиятли.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026