12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 450

Холимбег овулида қишлоқ хўжалиги бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Холимбег овулида қишлоқ хўжалиги бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

17 март куни Амударё туманининг Холимбег овули ҳудудида томорқа ерларидан унумли фойдаланувчи деҳқон хўжаликлари сонини кўпайтириш, деҳқончилик, паррандачилик, асаларичилик, чорвачилик каби қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш мақсадида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, республикадаги ҳамда тумандаги аграр соҳа масъуллари, тижорат банклари раҳбарлари, туман овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда корхона-ташкилотлар масъуллари иштирок этдилар.

Мазкур семинар Президентимизнинг жорий йилнинг 5 март санасида имзоланган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 115-сонли қарори ижросига бағишланди.

Дастлаб семинар иштирокчилари собиқ “Туркманистон” муқобил машина-трактор парки биносида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда маҳсулотларни озиқлантирувчи, парваришловчи воситалардан иборат кўргазма билан танишдилар. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга, деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик каби қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳамда бу борада тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани хусусида сўз юритди.

Туман ҳокими ўз сўзида давлатимиз раҳбарининг “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуруламал бўлишини алоҳида таъкидлади.

Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Обил Сафаров томонидан қайд этилишича, мева-савзавот маҳсулотларини етиштириш ва уларнинг экспортини ошириш, қишлоқ хўжалиги кичик ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлш, экин ерларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини кўпайтириш мақсадига йўналтирилган мазкур қарорда қатор йўналишлар бўйича янгиликлар амалга оширилиши белгиланган.

Хусусан, ҳудудларнинг иқлим шароитларидан келиб чиқиб ҳамда сув таъминотини инобатга олган ҳолда, туманлар экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади. 2024 йилда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар билан бир қаторда маҳсулот етиштириш билан боғлиқ лойиҳаларга, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бундан мустасно, 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилиши белгиланган.

Семинар мобайнида Холимбег ОФЙ ҳоким ёрдамчиси Акмалбек Холмурадов томонидан овул ҳудудидаги томорқа ер эгалари ҳамда деҳқон хўжаликлари, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Маълумотларда келтирилишича, Холимбег овули ҳудудида жами 1298 та аҳоли томорқаларида 266 га экин ер майдонлари мавжуд бўлиб, улардан юқори даромад олишни таъминлаш борасида олдинда турган қарор вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Хусусан, аҳоли томорқаларидаги жами 184 га баҳорги экин майдонларидан жами 5700 тонна маҳсулот етиштилиши, аҳоли хонадонларида 26 та иссиқхоналар ташкил этиш, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида мева-сабзавотчилик йўналишида маҳсулот етиштирилиши каби тизимли ишлар амалга оширилади.

Семинар мобайнида иштирокчилар Холимбег овулида ўз томорқасидан яхши даромад олаётган, деҳқончилик билан узоқ йиллардан бери шуғулланиб келаётган, кўп йиллик тажрибага эга деҳқонларнинг билимлари ҳамда иш тажрибалари билан танишдилар.

Жумладан, томорқачи деҳқон Эркин Қўшаевнинг ўз томорқасида хурмо, лимон ва қулупнай каби парвариш талаб қиладиган мевали дарахтлар кўчатлари сонини йилдан йилга кўпайтириб бораётгани, қуёнчилик билан шуғулланаётгани, ўз томорқасида етиштираётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан олаётган ҳосили ҳамда деҳқончилик сирларини пухта эгаллаш натижасида ҳаёт тарзи, яшаш шароитларининг яхшиланишига эришганининг гувоҳи бўлдилар.

Эркин Қўшаев семинарга йиғилганларга кортошка, пиёз, сабзи маҳсулотларини етиштириш ҳамда ердан 2-3 маротаба ҳосил олиш бўйича ўз билими ва тажрибалари билан бўлишди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари ўз томорқасида катта иссиқхона ташкил этган ҳамюртимиз Шавкат Ўрозбоевнинг томорқаси ва иссиқхонасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Шавкат Ўрозбоев 3 йил олдин ташкил этилган, асосан бодринг етиштиришга мўлжалланган иссиқхонадан йилига 3 маротаба яхши ҳосил олаётгани ҳақида маълумотлар берди.

Семинар якунида туман ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигидаги иштирокчилар “Яшил макон” дастури доирасида мевали дарахтлар кўчатларини экдилар. Кўргазмали семинарда барча иштирокчилар катта билим ва тажрибага эга бўлдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026