12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:09
Саломатлик 👁 503

Патронаж хизмати: аҳоли саломатлигини асраш йўлида

Патронаж хизмати: аҳоли саломатлигини асраш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июль кунги “Аҳоли орасида профилактик кўриклар скрининг дастурлари ва патронажни амалга оширишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 210-сонли буйруғига асосан ҳар бир маҳаллада 2000 аҳоли нисбатига кўра 1та оила шифокори, 2та патронаж ҳамшираси, 1та амалиёт ҳамшираси ва доя бириктирилган. КТМПга қарашли 34 та тиббий бригада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фаолият олиб бормоқда. Мен КТМП 14- тиббий бригаданинг Бўстон маҳалласига қарашли 1068 аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқдаман. 1068 аҳолининг 1 ёшгача 32 нафар, 0-18 ёш 380 нафар, 2-10 ёш аҳоли 208 нафар, 18-40 ёш 401 нафар, 40 ёшдан катталар 327 нафарини, ҳомиладорлар 18 нафарини ташкил қилади.

Аҳолининг тиббий профилактик кўриклари, скрининг дастурлари ва патронаж хизматини ўтказишдан асосий мақсад аҳолига кўрсатилаётган профилактик тадбирларни ташкиллаштириш, касалликларни келтириб чиқарувчи омилларни эрта аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чораларини кўриш, фертил ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, янги туққан чилла давридаги аёллар ва чақалоқлар билан биргаликда ўзгалар парваришига мухтож бўлган шахслар, ёлғизлар, ногиронлар, сурункали касалликлари бор ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган беморларни тизимли патронаж билан қамраб олганмиз.

Профилактик тиббий кўрик – касалликлар ва уларнинг ривожланиш хавф омилларини аниқлаш, саломатлик гуруҳларига ажратиш, беморларга тавсияларни бериш мақсадида ўтказиладиган тиббий кўрик мажмуаси.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик бу – тизимли чора-тадбирлар, яъни бир неча йўналишдаги тор соха мутахассисларининг объектив кўриклари, лаборатор ва инструментал текширувларидан иборат бўлади.

Мақсадли тиббий кўрик – алохида алгоритм бўлиб айрим касаллик ва холатларни аниқлаш учун уюшган ва уюшмаган ахолининг тиббий кўриклари ҳисобланади. Бунда бир неча йўналишдаги шифокорлар иштирок этиши, лаборатор ва инструментал текширувлар ўтказилиши мумкин. Булар никоҳланувчи шахслар, ишга, ўқишга кирувчилар, ҳайдовчилар, зарарли омиллар билан ишловчилар, жазони ўташ жойидан озод этилганлар, меҳнат мигрантлари ва бошқаларнинг тиббий кўрикларидир.

Скрининг – касаллик белгилари бўлмаган шахсларда касаллик холатларини, уларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш мақсадида осон ва тез услубларда ўтказиладиган бирламчи текшириш услубидир.

Диспансеризация – касалликларни эрта аниқлашга қаратилган профилактик тиббий кўрик ва қўшимча текширув усуллари ҳисобланади.

Диспансер кўриклар – сурункали касалликлари бор беморларнинг диспансер назоратга олиниши, динамик тиббий кузатувлар, соғломлаштириш ва реабилитация тадбирларидир.

Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг 2024 йил 12 январдаги “ Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш тўғрисида” ги № 3-ХС- сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича Амударё туман тиббиёт бирлашмасининг 19 январь 2024 йил 294-13-81-ТВ/2024 сонли буйруғи ишлаб чиқарилган. 2024 йил 1 февралдан 1 апрелгача ахолининг саломатлик ва физиологик холатидан келиб чиқиб тегишли гуруҳларга ( таянч, паст хавф гуруҳи, ўрта хавф гуруҳи, юқори хавф гуруҳи) таснифлаш учун қайта тиббий кўрик хатлови амалга оширилди.

1-таянч гуруҳига амалий соғлом шахслар (соғлом турмуш тарзига риоя қилувчи, сурункали касалликлари бўлмаган шахслар) киради, 2-паст хавф гуруҳига сурункали касалликлари аниқланмаган, аммо касалликлар ривожланиши хавфи ( Ортиқча вазн, зарарли одатлар: ичиш, чекиш ) бўлган шахслар киради. 3-ўрта хавф гуруҳига сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турган ва соғломлаштиришга мухтож шахслар киради. 4-юқори хавф гуруҳига сурункали касалликларнинг яққол асоратлари бор, ўзгалар парваришига мухтож, ногирон ва ётиб қолган беморлардир. Улар соғломлаштириш реабилитация тадбирлари ўтказилиши талаб этиладиган шахслардир.

Профилактик кўриклар оила шифокори томонидан ўтказилади. 1 ёшгача болалар йилига 14 марта, 1-3 ёш болалар йилига 4 марта,3-5 ёшли болалар йилига 2 марта, 6-18 ёш болалар ва катталар йилига 1 марта профилактик кўриклардан ўтказилади. Антропометрик ўлчовлар ўтказилиб боланинг овқатланишига, унинг жисмоний ва психомотор ривожланишига бахо берилади. Бахолаш натижаларига кўра оиа-онасига боладаги ўзгаришлар тушунтирилади, маслаҳатлар берилади ва ҳамшира томонидан амбулатор картага махсус шаклларда белгиланади. Шифокор томонидан динамик ўзгаришлар бахоланади. Объектив кўриклар натижалари ва тавсиялар қайд этилади. Хатлов натижасига кўра 3-4 хавф гуруҳига ажратилган шахсларни соғломлаштириш режаси тузилади. Ахоли орасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни тарғиб қилинади.

Азиза Артикова, КТМП 14-тиббий бригада оила ҳамшираси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026