12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Фан ва таълим 👁 490

83-сонли мактабда “Касблар фестивали” тадбири ва ота-оналар йиғилиши ўтказилди

83-сонли мактабда “Касблар фестивали” тадбири ва ота-оналар йиғилиши ўтказилди

Касб танлаш инсон ҳаётидаги энг муҳим танловлардан бири ҳисобланади. Халқимиз дуо қилганида “Касбингдан камол топ” деган жумлани бежиз ишлатмайди. Сабаби, шахснинг комил инсон бўлиб вояга етиши, жамиятда ўз ўрнини топиб, юксак даражага эришишида касб-корнинг ўрни алоҳида.

Шунинг учун ҳам ёш авлодни болалагидан ўз қизиқишлари ва иқтидорига қараб касбга йўналтириш ҳар бир ота-онанинг, таълим муассасасининг, давлат ва жамиятнинг вазифасидир. Бугун мактаблар нафақат таълим-тарбия беради, балки ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиш борасидаги дастлабки қадамлар ҳам айнан мактабларда қўйилади.

Шу мақсадда таълим масканларида турли тадбирлар, танловлар, фестиваллар ўтказиб келинмоқда. 18 апрель куни Амударё туманидаги 83-сонли мактабда ҳам “Касбим – келажагим” шиори остида “Касблар фестивали” тадбири ва ота-оналар йиғилиши ўтказилди.

Тадбир режасига асосан аввало ота-оналар йиғилиши ўтказилиб, йиғилишда маҳалла фаоллари, мактабга бириктирилган Миллий гвардия ходими, маҳалла ёшлари етакчиси қатнашди. Йиғилишда ўқувчиларнинг тартиб-интизоми, одоб-аҳлоқ қоидаларига амал қилиши, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари бўйича суҳбат ўтказилди.

Ота-оналар йиғилишидан кейин иштирокчилар “Касблар фестивали” тадбирига таклиф қилинди. Тадбирни мактаб директори Дилафруз Исмоилова очиб, мазкур фестивал ёшларнинг келажакдаги касбий танловларини шакллантириш, қизиқишлари ва истеъдодларини аниқлаб, шунга мос касбга йўналтиришда муҳим восита бўлишини таъкидлаб ўтди.

Сўнгра иштирокчилар касблар кўргазмаларига таклиф қилинди. Мактаб ўқувчилари меҳмонларга сартарошлик, тўқувчилик, тикувчилик, ўқитувчилик, дурадгорлик, рассомчилик, новвойлик, ошпазлик, ҳунармандчилик, тадбиркорлик, боғбончилик, деҳқончилик, каштачилик ва қўғирчоқ театри, гул безаклари устаси каби касблар эгаларининг иш жараёнини кўргазмали тарзда намойиш қилишди.

“Касбим – келажагим” шиори остида ўтказилган тадбирда мактаб психологи Нафиса Тўлибоева, директор ўринбосари, она тили ва адабиёт ўқитувчиси, тўқувчилик тўгараги ва қўғирчоқ театри раҳбари ҳамда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар фаол иштирок қилишди. Тегишли масъуллар томонидан иштирокчи ўқувчиларга турли касблар ва уларнинг жамиятдаги роли ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Тадбир давомида 9-, 10-, ҳамда 11-синфлар орасида “Ош дамлаш” марафони ҳам ўтказилди. Мактаб боғида ўрнатилган қозонларда ўқувчилар ўзбекона ош дамлашди. Ҳар бир синф ўқувчиларининг тайёрлаган ошига ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан холисона баҳо берилди. Барча меҳмонлар ва ота-оналар ошга таклиф қилинди.

“Касблар фестивали” тадбири мактаб ўқувчиларини ҳунар ўрганишга, ўз иқтидори, қизиқиши ва салоҳиятига мос касб танлашга ундагани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлди. Умид қиламизки, ушбу касблар фестивали ёшларнинг келажакдаги муваффақиятли карьераси учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

Аноргул Холимбетова, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026