12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:41
Фан ва таълим 👁 382

МАКТАБДА КИТОБЛАР МУТОЛААСИНИНГ АҲАМИЯТИ ТАРҒИБ ЭТИЛДИ

МАКТАБДА КИТОБЛАР МУТОЛААСИНИНГ АҲАМИЯТИ ТАРҒИБ ЭТИЛДИ

Китоб беминнат дўст, маслаҳатчи, маслакдош. Бу сўзлар шунчаки айтилмайди, балки замиридаги олам-олам маънони англаш мушкул эмас. Чиндан-да китоб мутолааси киши шуурини ўткирлайди, дунёга зийрак, масъум кўз билан қарашга ўргатади. Шу тариқа ҳаётни, ўзлигингни англайсан ва эл корига ярайдиган инсон бўлгинг, кимларгадир кераклигингни ҳис қилиб яшагинг келади. Яхши китобдан олинган таассуротлар юрагингни ширин орзуларга тўлдиради.

Муҳтарам Президентимизнинг китоб мутолаасини оммалаштиришга, айниқса, ўсмирлар, ёшлар орасида китоб ўқиш аҳамиятини кенг тарғиб этишга, китобхон ёшларни рағбатлантиришга улкан эътибор бераётгани бежиз эмас. Чунки бугунгидай глобаллашув жараёни шиддат билан кечаётган, дунёнинг турли ҳудудларида уруш-низолар, қарама қаршиликлар тобора кучаяётган бир даврда мустақил фикрлайдиган, соғлом дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга ёшларни тарбиялаш, улар онгида соғлом дунёқараш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини тарбиялаш долзарб вазифа ҳисобланади. Бунда албатта, китоб мутолааси асосий воситалардан биридир.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти амалга ошираётган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант лойиҳасида ҳам бадиий китоблар тарғиботига алоҳида ўрин берилган.

Яқинда туманимизнинг Дўрман овули ҳудудида фаолият юритаётган 84-сонли мактабда ўтказилган “Болалар ва ўсмирлар китоб ҳафталиги”да ҳам ўқувчи ёшларга “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти қошида ташкил этилган кутубхона китоблари намойиш этилди. Лойиҳа координатори Ойгул Ражабова дастлаб ўқувчиларга китоб ўқиш аҳамияти хусусида, уларнинг китоб ўқишлари, маънавиятли, билимли ва етук инсонлар бўлиб вояга етишлари учун давлатимиз томонидан яратилаётган шароитлар хусусида батафсил тўхталди.

Газетанинг махсус мухбири Маҳмуджон Шомуродов, мазкур мактаб директори Эркин Қурбонбоевлар ҳам ўқувчиларга китоб ўқиш аҳамияти ҳақида гапирдилар. Ўқувчилар намойиш этилган китобларни қизиқиб томоша қилдилар ва кутубхонага келиб, аъзо бўлиш истагини билдирдилар.

Айтиш жоизки ушбу мактаб ўқувчилари орасида азалдан китобхонлик кенг оммалашган. “Китобхон оила” республика танловида ғолиб бўлиб, Юртбошимизнинг совғаси – “Спарк” автомобилини олишга эришган собиқ ўқувчиси ҳақида ўқитувчилар фахрланиб гапиришади.

Грант лойиҳаси режасида китобхонлик тарғиботига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Бу дунё миқёсида долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу боисдан ҳам ҳар йили буюк болалар адиби Ханс Кристиан Андерсен туғилган ой – апрель ойида Халқаро болалар китоби куни нишонланади. Сана муносабати билан ташкиллаштириладиган тадбирларда болаларга китоблар совға қилинади, уларнинг китобхонлик даражаси синовдан ўтказилади, китоб ўқишга рағбатлантирилади. Ушбу сана мамлакатимизда ҳам кенг нишонланиб, энг сара болалар китоблари тарғиб этилади.

Грант лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди ва ёшларни китоблар мутолаасига рағбатлантирди.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026