28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:31
Саломатлик 👁 416

25 апрель – бутунжаҳон безгакка қарши кураш куни

25 апрель – бутунжаҳон безгакка қарши кураш куни

ЖССТнинг 2007 йил май ойида бўлиб ўтган 60-сессияси қарорига кўра, дунё бўйича ҳар йили 25 апрель бутунжаҳон безгакка қарши кураш куни сифатида нишонланади. Ташкилотнинг ушбу санани белгилашдан бош мақсади одамларни безгак юқиш хавфидан хабардор қилиш, ушбу касаллик тарқалган ҳудудларга чиқишда шахсий ҳимоя чораларини қўллашга чорлаш, касалликни даволаш мумкинлигини тушунтириб, профилактика чораларини кўришга даъват қилишдир.  

Мутахассисларнинг 2022 йилда ўтказган текширувларида дунёнинг деярли ярим аҳолиси безгак хавфи остида эканлиги маълум бўлган. ЖССТнинг статистик маълумотларига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб 249 млн аҳоли безгак билан касалланган ва улардан 608 минг нафари вафот этган. Мамлакатимизда ҳам 2019 йилдан буён ушбу сана “Безгакни йўқотиш мендан бошланади” шиори остида нишонланиб келинмоқда.

Безгакни фақат тиббий хизмат ёрдамида енгиб чиқиш жуда қийин. Бунинг учун барча ташкилотлар ва муассасалар, хусусий ва давлат корхоналари кучларини бирлаштиришлари зарур.

Безгак касаллиги бу одамларда учрайдиган паразитар юқумли касалликдир. Уни фақат микроскоп ёрдамида кўриш мумкин бўлган паразитлар – плазмодийлар келтириб чиқаради. Плазмодийлар содда жониворлар синфига мансуб бўлиб, одам қонида, яъни эритроцитларда яшайди ва кўпаяди. Кейинчалик эритроцитларни емириб, камқонликни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, организмнинг қон ишлаб чикарувчи, асаб, қон-томир ва бошқа тизимлари фаолиятининг бузилишига олиб келади.

Баъзан касаллик шу қадар оғир кечадики, даволаш ўз вақтида бошламаган ҳолларда бемор касаллик бошлангандан бир неча кун ўтиб, ҳалок бўлиши мумкин.

Безгак касаллиги баъзи чивинларнинг урғочи турлари чақиши туфайли бемор одамдан соғлом одамга ўтади. Бундай чивинларни безгак чивинлари деб ҳам атайдилар. Безгак чивинлари касал одам ёки ҳайвонларнинг қонини сўрганда ўзларига касалликни юқтириб олишади, кейинчалик бу чивинлар хавфли ҳисобланиб, улар орқали соғлом одам ва ҳайвонларга тарқалади.

Агарда Сизда:

- 2-3 кун давомида тана ҳароратингиз кўтарилиб, бош, бўғинлар оғриги, кўнгил айниши, йўтал ва шунга ўхшаш шамоллаш белгилари кузатилса;

- қалтираш билан кечадиган вақти-вақти билан ҳароратнинг кўтарилиши кузатилса;

- иситмалаш 4 кун ва ундан ортиқ вақт давом этиб, “этиологияси аниқ бўлмаган иситмалаш” ташхиси қўйилса, ёки қўйилган ташхисга биноан даволашга қарамасдан, иситмалаш тўхтамаётган бўлса;

- безгак касаллиги мавжуд бўлган давлатларга борган бўлсангиз;

- иситмалаш йўқ, лекин талоқ ва жигарингиз катталашган, сариқлик ва сабаби маълум бўлмаган камқонлик аломатлари кузатилса, шифокорингизга мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

Ўз соғлиғингизга ва атрофингиздагиларнинг соғлиғига бефарқ бўлманг!

Ж.Камолов, туман СЭО ва ЖСМ паразитология бўлими мудири

Т.Атамуратов, шифокор-лаборант.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026